АҚШ Президенти мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳамда Янги Ўзбекистонда амалда оширилаётган ислоҳотлар сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлашини тасдиқлади
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Куни кеча БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессияси тадбирлари доирасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШ Президенти Жозеф Байден билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. АҚШ Президенти мамлакатимиз мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳамда Янги Ўзбекистонда амалда оширилаётган ва муқаррар тус солган ислоҳотлар сиёсатини қатъий қўллаб-қувватлашини тасдиқлади.
АҚШнинг етакчи компания ва банклари билан амалий ҳамкорлик лойиҳаларини илгари суришга тўхталиб ўтилди.
Ишбилармонлар билан ўтказилган икки томонлама учрашувлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг АҚШга ташрифидан олдин ўтган бизнес форуми якунлари мамнуният билан қайд этилди.
Инсон ҳуқуқлари, гендер тенглик соҳаларида ҳамда инсон фаровонлигини таъминлашнинг бошқа йўналишларида конструктив ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.
ТОШКЕНТ, 20 сентябрь. /«Дунё» АА/.