Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

AҚШ Ўзбекистонга молиявий-техник ёрдамни кенгайтиради

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
AҚШ Ўзбекистонга молиявий-техник ёрдамни кенгайтиради

ВAШИНГТОН, 3 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг AҚШдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ Давлат департаменти вакиллари билан мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашда AҚШ молиявий-техник ёрдам дастурини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида COVID-19 хавфини бартараф этиш бўйича Давлат департаменти Ўзбекистонни молиялаштириш дастурига киритгани, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигига вирус тарқалишига қарши курашишда шахсий ҳимоя воситаларининг топширилгани учун миннатдорлик билдирилди.

Учрашувда карантин чоралари, Ўзбекистонда коронавирус тарқалишини аниқлаш, унинг олдини олиш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Коронавирусга қарши курашда техник ёрдам бўйича хусусий тиббий корпорациялар, донорлар ҳамжамияти ва Aмерика Қўшма Штатларининг хайрия ташкилотлари билан ўзаро алоқалар ўрнатилгани юқори баҳоланди.

Давлат департаменти вакилларининг сўзларига кўра, Aмерика томони AҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) дастури доирасида Ўзбекистонда коронавирусга қарши кураш чораларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 850 минг AҚШ долларига яқин маблағ ажратишни режалаштирмоқда. Ушбу маблағлар Халқаро қизил хоч, Қизил ярим ой жамияти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти орқали тақдим этилади.

Ушбу маблағлар лабораторияларда коронавирусни аниқлаш мақсадида таҳлиллар ўтказиш, инфекция тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш учун тиббий муассасаларни жиҳозлаш, COVID-19 устидан эпидемиологик назоратни кучайтириш, беморларни даволаш, шунингдек, вирус тарқалиши билан боғлиқ ёлғон маълумотлар тарқалишига қарши курашишга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ AҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги янги коронавирус таъсирига учраган бир қатор давлатларни молиялаштириш дастури доирасида Ўзбекистонга шахсий ҳимоя воситаларини, шу жумладан қўлқоплар, ҳимоя кийимлари ва кўзойнаклар, шунингдек, махсус ниқобларни тақдим этган еди.