Аҳолига энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш учун беш йил муддатга яшил истеъмол кредитларининг ажратилиши режалаштирилмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармаси ва “Халқ банки” ўртасида аҳолига энергияга тежамкор ҳамда қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини харид қилиш учун яшил истеъмол кредитлари ажратиш йўналишида Бош келишув имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг Матбуот хизмати томонидан маълум қилинишича, ушбу битим вазирлик ҳузуридаги Тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг ижрочи директори Элзод Рахмонов ва “Халқ банки” бошқаруви раиси ўринбосари Дилшод Қутлиев томонидан имзоланди.
Келишув доирасида Банк Жамғарма маблағлари ҳисобидан аҳолига энергия тежамкор ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини сотиб олиш учун Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошмаган ҳолдаги беш йил муддатга яшил истеъмол кредитлари ажратилиши режалаштирилган.
Ушбу кредит маблағларини ажратиш орқали аҳолининг энергия ресурларига тобора ошиб бораётган талабини қондиришга ва атроф муҳитга зарарли газлар ажралишини камайтиришга эришилади.
“Дунё” АА