Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

“А” йўлакда ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланадиган қонун қуйи палатада қабул қилинди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
“А” йўлакда ҳаракатланганлик учун жавобгарлик белгиланадиган қонун қуйи палатада қабул қилинди

Парламент қуйи палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига жамоат транспортидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонунчиликда йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатлангани учун жавобгарлик назарда тутилмагани жамоат транспорти қатнови мунтазамлиги ва жамоат транспортининг эркин ҳаракатланишига салбий таъсир кўрсатмоқда, — деди маърузачи депутат Улуғбек Қобулов. — Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан ҳаракатлангани учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бунда алоҳида ажратилган тасмаси бор йўлдан тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситалари ҳаракатлангани, ёндош ҳудуднинг кириш ёки чиқиш жойидан 50 метр масофада узуқ-узуқ чизиқли жойгача ёхуд яқин масофадаги узуқ-узуқ чизиқли жойгача ҳаракатланганлик, йўналишли транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслик шарти билан йўлга чиқиш, қатнов қисмининг четки ўнг томонида йўловчиларни чиқариш ва тушириш учун ҳаракатланганлик учун жавобгарлик назарда тутилмайди.

Шунингдек, депутат қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида берилган таклифлар инобатга олингани, айрим нормаларга ўзгартиришлар киритилгани, лингвистик-таҳририй тузатишлар киритилгани бўйича ҳам маълумотлар бериб ўтди.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши жамоат транспортида йўловчиларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатилишини ташкил этиш ва жамоат транспорти ҳаракати устуворлигини ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади.

Муҳокамаларда сўз олган депутатлар айрим саволларни ўртага ташлади. Савол-жавоблардан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.