Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Абдулазиз Комилов: Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги консультатив учрашувининг кейинга қолдирилиши минтақа давлатларининг режалаштирилган ривожланиш ва чуқурлаштириш йўлида «секинлашди» деганини англатмайди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Абдулазиз Комилов: Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги консультатив учрашувининг кейинга қолдирилиши минтақа давлатларининг режалаштирилган ривожланиш ва чуқурлаштириш йўлида «секинлашди» деганини англатмайди

Марказий Осиё давлатларининг Маслаҳат учрашувлари минтақа давлатлари раҳбарларининг шахсий иштирокида ўтказилиши керак.

Президентларнинг шахсий учрашувлари саммитлар самарадорлигининг муҳим омили ҳисобланади. Олий даражадаги мазкур учрашувлар давомида Марказий Осиё мамлакатларининг долзарб муаммоларни ҳал қилиш ва минтақавий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича ҳамкорлигининг барча қирралари кўриб чиқилмоқда, —деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов «Правда Востока» ва «Янги Ўзбекистон» газеталари бош муҳаррири Салим Дониёров билан суҳбатда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Марказий Осиёнинг барча беш давлати учун кўп томонлама ҳамкорлик савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, инвестиция оқимларини жалб қилиш, минтақа мамлакатларининг глобал таъминот занжирларига фаол қўшилиши учун янги имконият ва имтиёзларни шакллантириш омили сифатида устувор аҳамиятга эга, — деди Ўзбекистон ташқи ишлар вазири. — Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарлари аввалги учрашувларида минтақавий савдони ривожлантириш, энергетика соҳасидаги салоҳиятни ошириш, истиқболли транспорт коридорларини шакллантириш ва ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалаларни ҳал қилишда биргаликдаги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришган. Марказий Осиё ҳамкорлигини мустаҳкамлаш минтақамизнинг барқарор ривожланиши ва хавфсизлигини таъминлашнинг калити бўлиб қолмоқда ва бунда қўшни давлатлар Президентларининг қарашлари бир-бирига тўлиқ мос келади, деб таъкидлаш мумкин»

«Афсуски, коронавирус билан боғлиқ вазият ва пандемияни бартараф этиш билан боғлиқ сананинг ноаниқлиги сабаб жорий йил охиригача учинчи Маслаҳат учрашувини ўтказиш учун имконият бўлмаслиги кўзга ташланиб қолди, — деди Абдулазиз Комилов. — «Лекин бу ҳолат қўшни давлатлар режалаштирилган минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш йўлида «секинлашди» деганини англатмайди. Марказий Осиёнинг барча беш давлати учун кўп томонлама ҳамкорлик савдо алоқаларини мустаҳкамлаш, инвестиция оқимларини жалб қилиш, минтақа мамлакатларининг глобал таъминот занжирларига фаол қўшилиши учун янги имконият ва имтиёзларни шакллантириш омили сифатида устувор аҳамиятга эга».

Вазирнинг сўзларига кўра, Туркманистон умумминтақавий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, келгуси йил минтақа давлатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувини меҳмондўст туркман заминида ўтказишни таклиф қилмоқда. Саммит дастурига қатор муҳим иқтисодий ва маданий тадбирларни киритиш ҳам таклиф қилинди.

«Биз, Маслаҳат кенгашининг ҳамраиси сифатида Туркманистоннинг ушбу таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз ва навбатдаги Марказий Осиё Маслаҳат учрашувини кенг ва сермазмун дастур асосида ўтказилишига умид қиламиз. Туркманистондаги саммитдан сўнг қирғиз дўстларимизнинг Маслаҳат учрашувини Бишкекда ташкил этиш бўйича таклифига яна қайтишимиз мумкин».

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам маслаҳат учрашувлари формати яратилди. 2018 ва 2019 йилларда Қозоғистон ва Ўзбекистонда иккита саммит бўлиб ўтди. Саммитнинг навбатдаги учрашуви бу йил Қирғизистонда ўтказиш режалаштирилган эди.

/ «Дунё» АА /.