Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Давлатимиз раҳбарининг тегишли фармони билан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов ўзининг телеграм каналида ёзди.
Эслатиб ўтамиз, Абдулазиз Комилов 1991 йилдан бери мустақил Ўзбекистон ТИВ тизимида фаолият юритиб келган. 1994-2003 ва 2012-2022 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаган. Жорий йил апрель ойида эса Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланган эди.
(«Дунё» АА).