Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафеълигида халқаро миқёсда кенг нишонланади

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафеълигида халқаро миқёсда кенг нишонланади

Ўзбекистон Президентининг «Буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ҳужжатда ўзининг ноёб асарлари ҳамда оламшумул кашфиётлари билан жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк мутафаккир ва қомусий олим, Илк Ренессанс даврининг ёрқин намояндаси Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини янада чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб қилиш, ушбу йўналишда тадқиқотлар олиб бораётган етакчи халқаро илмий марказлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шунингдек, Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсда нишонлаш вазифалари тасдиқланган.

Қарорга кўра, 2022–2023 йилларда буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллиги ЮНЕСКО шафеълигида халқаро миқёсда кенг нишонланади.

Буюк аллома юбилейига муносиб тайёргарлик кўриш ва нишонлаш бўйича қуйидагилар режалаштирилган:

— «Буюк Беруний мероси» халқаро сайёҳлик маршрутларини йўлга қўйиш;

— 2023 йил охирига қадар Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний туманида Абу Райҳон Беруний мажмуасини қуриш;

— аллома илмий-ижодий меросига мансуб қўлёзма ва бошқа маданий бойликларни реставрация қилиш;

Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон бўлими ва Хоразм Маъмун академиясида маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва консервация қилишга ихтисослашган лаборатория ташкил қилиш;

— ўқувчилар ўртасида Хоразм вилоятида тегишли фан бўйича Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро фан олимпиадаси ўтказиш ва бошқалар.

Давлатимиз раҳбари қарорида, шунингдек, Абу Райҳон Берунийнинг илмий-маърифий меросини дунё миқёсида чуқур ўрганиш ва оммалаштиришга улкан ҳисса қўшган кишиларни ҳамда илмий-ижодий муассасаларни тақдирлаш мақсадида Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш қайд этилди.

Бундан ташқари, 2022 йил декабргача «Беруний ва ёшлар» махсус дастури ишлаб чиқилиб, мутафаккир ҳаётига оид маълумотлар, унинг илмий-маърифий асарлари жамланган мобил илова яратилади.

Қарорга кўра, алломанинг тўлиқ асарлари туркумини ўзбек, қорақалпоқ, рус, инглиз, араб ва форс тилларида нашр этиш чоралари кўрилади.

Ўзбекистон Президенти қарорига мувофиқ, Абу Райҳон Беруний юбилейига бағишланган тадбирларни тегишли хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар, шу жумладан, ЮНЕСКО билан ҳамкорликда ташкил қилинади. Хорижий мамлакатлардаги Абу Райҳон Беруний ёдгорлик мажмуаларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.

Ҳужжат билан, Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хорижий давлатларда сақланаётган Абу Райҳон Беруний ҳаёти ва илмий-ижодий мероси ҳамда у яшаган даврга оид қўлёзмалар ва бошқа маданий бойликларни аниқлаш, уларнинг факсимиле нусхаларини Ўзбекистонга олиб келиш, тадқиқ этиш ва давлат электрон каталоги ҳамда ЮНЕСКОнинг рақамли кутубхонасига жойлаштириш чораларини кўриш вазифалари юклатилди.

«Дунё» АА