Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Адлия вазири: биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз ва ҳеч иккиланмасдан халқаро воситаларни таҳлил қилиб, қўллаймиз

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Адлия вазири: биз ҳамкорлик қилишга тайёрмиз ва ҳеч иккиланмасдан халқаро воситаларни таҳлил қилиб, қўллаймиз

Аввал хабар қилганидек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Гаага конференциясининг Умумий масалалар ва сиёсат кенгаши (HCCH) йиғилишида иштирок этиш учун шу кунларда Нидерландияда бўлиб турибди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Гаага конференциясининг Умумий масалалар ва сиёсат кенгаши (НССН)нинг 4 март кунидаги сессияси Ўзбекистоннинг Гаага конференциясига қўшилиши билан ёдга қолади. Бу мамлакатимизнинг халқаро оилавий ва хусусий ҳуқуқ меъёрларини унификация қилиш тартибларида иштирок этиш, ҳуқуқий тизимни дунё стандартларига мувофиқ янада ривожлантириш, хорижда давлатимиз фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш самарадорлигини ошириш имконини беради.

Адлия вазири Русланбек Давлетов, маросимда чиқиш қилиб, халқаро хусусий ҳуқуқ бўйича Гаага конференциясига қўшилиш халқаро ҳамкорликнинг янги йўллари ва истиқболларини очишини қайд этди.

– Бугунги Ўзбекистон тамомила бошқа мамлакат. Гап Ўзбекистон ҳаётида кечаётган ислоҳотлар, ўз ҳуқуқларига нисбатан анча талабчан ва ижтимоий ҳаётда фаол фуқаролар, жамоатчилик учун янада очиқ ва шаффоф давлат органлари, янада фаоллашган ОАВ ва фуқаролик жамияти ҳақида бормоқда. Чуқур ўйланган стратегияни амалга ошириш Ўзбекистонга замонавий рақобатбардош давлатга айланиши ва жаҳонда муносиб ўрин эгаллашига ёрдам бермоқда, – деди Р.Давлетов.

Адлия вазирининг фикрича, Ўзбекистоннинг Гаага конференциясига қўшилиши улкан ўзгаришлар самарасидир. Фақат сўнгги икки йилда инвестициявий муҳитни яхшилаш бўйича 470 дан ортиқ, тадбиркорликни қўллаб қувватлаш учун 200 дан зиёд қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди. Ўзбекистон инсонларнинг турмуш даражасини яхшилаш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқда.

Гаага конференция унга аъзо давлатлар ўртасида глобал ҳуқуқий шерикликни ўрнатиш ва дунёда халқаро хусусий ҳуқуқни унификациялашда муҳим роль ўйнайди.

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/