Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Адлия вазирлигида Қўшма лойиҳа доирасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Адлия вазирлигида Қўшма лойиҳа доирасида давлат хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Ўзбекистон адлия вазири Русланбек Давлетов Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилаётган Адлия вазирлиги, Давлат хизматлари агентлиги ва БМТ Тараққиёт дастурининг «Ўзбекистоннинг қишлоқ туманларида давлат хизматлари тақдим этишни такомиллаштириш ва бошқарув даражасини ошириш» номли Қўшма лойиҳаси иштирокчилари билан учрашувди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Ўзбекистон адлия вазири учрашув иштирокчиларига 2020 йилда Қўшма лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар натижалари бўйича мавжуд камчиликлар, шунингдек, 2021 йилда ўзаро ҳамкорликнинг қўшма йўналишлари келишилганини ҳисобга олган ҳолда истиқболдаги режалар ҳақида маълумот берди.

Мулоқот давомида иштирокчилар келгусида Қўшма лойиҳа фаолиятини давом эттириш ва аҳоли, хусусан муҳтож аҳоли қатламлари, юртимизнинг қишлоқ, олис ва бориш қийин бўлган туманларида истиқомат қилувчи шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш бўйича самарали тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ эканини таъкидладилар.

Бундан ташқари, норма ижодкорлиги жараёнига хорижий экспертларни жалб қилиш, давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари функционал таҳлилини ўтказиш, давлат хизматларини қайта кўриб чиқиш (BPR), ФҲДЁ тизимига блокчейнни, давлат хизматлари кўрсатиш тизимига инновацияларни жорий этиш ва бошқа йўналишлардаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Қўшма лойиҳа доирасида Томонларнинг келгусидаги фаолияти истиқболлари, ҳамкорликдаги ишларни мувофиқлаштириш мақсадида конструктив мулоқотни давом эттиришга келишиб олинди.

«Дунё» АА