"Adwaa al Watan": Теҳронда Ўзбекистон-Саудия Арабистони икки томонлама ҳамкорлигини янада жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилинди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Саудия Арабистонининг етакчи "Adwaa al Watan" электрон нашри "Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Теҳронда Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазири ўринбосари билан учрашди" сарлавҳали мақолани тарқатди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Шу йил 24 июнь куни Осиё ҳамкорлик мулоқотига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш учун Теҳрон шаҳрига ташриф буюрган Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳромжон Аълоев Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири ўринбосари Валид ал-Хурайжи билан учрашув ўтказди, деб маълум қилинган материалда.
"Мулоқот чоғида томонлар икки давлат ўртасида ҳамкорлик алоқалари ва уни янада жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар", – дейилади мақолада.