Афғонистон ташқи ишлар вазифасини бажарувчи: Афғонистон бундан кейин минтақадаги беқарорлик манбаи бўлмайди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Тошкентда ўтказилган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий ривожланиш” мавзусидаги халқаро конференцияда Афғонистон делегациясига раҳбарлик қилган ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амирхон Муттакий «Дунё» АА учун интервьюсида мазкур анжуманнинг афғон инқирозини ҳал этишдаги муҳим ўрнини қайд этди.
Ўзбекистон раҳбарияти саъй-ҳаракатлари билан Тошкентда ўтказилган бугунги конференцияда 35 киши сўзга чиқди. Уларнинг фақатгина 2 нафари бугунги кунда Афғонистон янги ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни салбий томондан баҳолади. Қолган аксарият маърузачилар Афғонистондаги ижобий ислоҳотларга эътибор қаратиб, уларни эътироф этди.
Мазкур конференциянинг яна бир муваффақиятли томони шундаки, аввалги афғон инқирозига бағишланган анжуманларда, асосан, хавфсизлик, зўравонликни тугатиш ва сулҳ тузишга чақирилган бўлса, бугунги тадбирда Афғонистон равнақи учун иқтисодий ривожланиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Энг муҳими, конференция қатнашчилари Афғонистондаги бугунги ҳақиқий вазиятни тўлиқ тушунди. Бу эса ўзаро сиёсий ва иқисодий ҳамкорликни йўлга қўйишга асос яратади.
44 йилдан сўнг, ваниҳоят, Афғонистон марказий ҳукумати ташкил топмоқда. Буган Афғонистон ҳудуди яхлитлигича марказий ҳокимият томонидан бошқарилмоқда. Бу бошқа мамлакатларга Афғонистон билан алоқаларни ўрнатишга имкон яратади.
Умид қиламанки, мазкур конференциядан кейин Афғонистоннинг барча музлатиб қўйилган автивларини қайтариш имконияти янада ошади.
Яна бир муҳим гап. Афғонистон бундан кейин минтақадаги беқарорлик манбаи бўлмайди. Чунки раҳбарият мамлакат ҳудуди «Ал-Қоида» ва бошқа террорчи ташкилотлар томонидан фойдаланилмаслигига кафолат беради.
Шу билан бирга, Афғонистоннинг кейинги мақсади дунёнинг барча давлатлари, шу жумладан, Ўзбекистон билан ўзаро ҳурмат асосида дипломатик муносабатлар ўрнатишдан иборат.
Фурсатдан фойланиб, дўст Ўзбекистон Президенти, ҳукумати ва халқига Афғонистон муаммосини ўз дарди деб билгани ҳолда ёндашаётгани, мавжуд муаммоларни мулоқот йўли билан ҳал этиш бўйича махсус майдон яратгани учун чуқур миннатдорлик билдирамиз.
«Дунё» АА