Афғонистондан муносабат: Ўзбекистон раҳбарияти қуролли қарама-қаршиликлар ҳудудларига бориб қолган фуқароларини Ватанга қайтариш учун изчил саъй-ҳаракатлар амалга ошириб келмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Афғонистоннинг инглиз тилида нашр этиладиган «The Kabul Times» газетасида «93 нафар ўзбекистонлик аёллар ва болалар Суриядан олиб келинди» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мақола Ўзбекистон Президенти ташаббуси ва қатъияти билан амалга оширилган навбатдаги «Меҳр-5» операцияси натижаларига бағишланган.
«Жорий йилнинг 30 апрель куни «Меҳр-5» операцияси доирасида 93 нафар Ўзбекистон фуқароси - 24 нафар аёл ва 69 нафар бола Суриядан Тошкентга олиб келинди. Улар турли сабаблар туфайли Суриядаги уруш кетаётган нуқталарга бориб қолган. Ушбу фуқаролар сўнгги уч йилда «Ал-Ҳол» лагерида террорчилик гуруҳи жангариларининг бошқа оилалари билан биргаликда сақланаётган эди», - деб таъкидланади материалда.
Нашрда ёзилишича, курдлар террорчилик гуруҳи жангарилари тасарруфида бўлиб келаётган Суриянинг шимолий ва ғарбий қисмларидаги катта ҳудудларни озод қилди. У ерларда минглаб жангарилар, уларнинг турмуш ўртоқлари ва болалари ҳибсда сақланаётган эди. Асирликда сақланаётган фуқароларнинг сони 10 минг нафардан зиёд бўлиб, улар ачинарли ҳолда кун кечираётганди.
Мақолада олдин ўтказилган худди шундай операциялар доирасида Сурия, Ироқ ва Афғонистонда оғир аҳволга тушиб, чорасиз қолган 438 нафар аёллар ва болалар Ўзбекистонга олиб келингани алоҳида таъкидланган.
«Марказий Осиёнинг етакчи давлати ҳисобланган Ўзбекистон раҳбарияти қуролли қарама-қаршиликлар ҳудудларига бориб қолган фуқароларини Ватан қайтариш учун изчил саъй-ҳаракатлар амалга ошириб келмоқда», - дея қайд этади «The Kabul Times».
/«Дунё» АА/.