Афғонистоннинг етакчи телеканалида Ўзбекистон элчиси билан интервью намойиш этилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Афғонистоннинг марказий «Телевизионе милли-е Афғонистон» телерадиоканалида Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов билан интервью намойиш этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ушбу интервью Афғонистон миллий телерадиокомпанияси томонидан ўзбек, дари ва пушту тилларида эфирга узатилди.
Суҳбат Ўзбекистон – Афғонистон ўртасида икки томонлама муносабатларининг ҳолати ва истиқболлари ҳамда минтақада тинчликни таъминлаш масалаларига бағишланди.
Унда элчи Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги мавжуд салоҳият, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар, тиббиёт ва бошқа соҳаларда ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, давлатимиз раҳбари томонидан Афғонистонда тинчлик ўрнатиш ва ушбу мамлакатни халқаро иқтисодий жараёнларга жалб этиш бўйича ташаббуслари ҳақида сўзлаб берди.
Ёдгорхўжа Шодмонов интервью давомида Афғонистонда тинчликнинг мустаҳкамланиши ўзаро ҳамкорлик ишларининг янада кенгайишига хизмат қилишини таъкидлади.
Ўзбекистон элчиси, шунингдек, Афғонистонда иқтисодий инқироздан чиқиш ва гиёҳванд моддаларга қарши курашда ижобий натижаларни эътироф этди ва бу борада тегишли ишлар олиб борилаётганини қайд этди.
«Ўзбекистон Афғонистон билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга интилмоқда. Хусусан, савдо-иқтисодий, транспорт, энергетика соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббуслар илгари суриляпти. Ушбу лойиҳаларнинг ҳаётга тадбиқ этилиши Афғонистон, шунинг минтақа давлатлари ва уларнинг аҳолисиг фаровонлиги учун хизмат қилади. Яқин кунларда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация Кобулга келади ва Толибон етакчилари билан учрашув ўтказилади ҳамда бизнес-форум ташкил этиш режалаштирилган», - деди Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси раҳбари.
Суҳбат давомида афғон тадбиркорларининг Ўзбекистон иқтисодиётига киритаётган сармоялари ва уларга юртимизда яратиб берилаётган қулай шароитлар ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилган.
«Бугунга кунда Ўзбекистонда хорижий инвесторларга жуда қулай ишбиламонлик муҳити яратилган. Ўз навбатида, ушбу имкониятлардан афғон тадбиркорлари ҳам самарали фойдаланиб келмоқда. Айни пайтда Ўзбекистонда мингдан ортиқ афғонистонлик тадбиркорлар фаолият олиб бораяпти. Хусусан, 31 та йирик афғон компаниялари мамлакатимизга 118 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри сармоя кириган», дея қайд этади миссияси раҳбари.
Интервью якунида, икки мамлакат ўртасидаги маданий-маърифий йўналишдаги ҳамкорлик, хусусан, афғон ёшларини Ўзбекистонда таълим олиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, афғон заминида мангу қўним топган буюк аждодларимиз меросини асра-авайлаш бўйича ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларга алоҳида эътибор қаратилди.
«Дунё» АА