Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Ахбор Имомхўжаев “Академик” ​ илмий унвони билан тақдирланди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Ахбор Имомхўжаев “Академик” ​ илмий унвони билан тақдирланди

Ўзбек спорти журналистикаси отахони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи – Ахбор Имомхўжаев “Академик” илмий унвони билан тақдирланди.

Кеча, 8 июнь куни умрининг 60 йилидан зиёдини ўзбек футбол ривожи ва ўзбек спорти журналистикасига бағишлаган Ахбор Имомхўжаев Ўрта Осиё халқлари тарихи институти Турон фанлар академияси Президиумининг қарори билан академиянинг ҳақиқий аъзоси деб қабул қилинди ва устоз журналистга “Академик” илмий унвони академия президенти Ҳайдарбек Бобобеков томонидан топширилди.

Ахбор Имомхўжаев 1936 йилнинг 19 февралида Тошкентда таваллуд топган. Отахон журналист футболга оид бир нечта китобларнинг муаллифи. Маълумот учун, “Аср футболидаги асл қадрдонларим” китоби муаллифнинг ўнинчи китоби бўлиб ўтган йили кенг жамоатчиликка тақдим этилган эди.

Ўзбек футболининг 100 йиллигига бағишлаб чоп этилган – 800 саҳифадан иборат ушбу китобда ўзбек футболига оид кўплаб тарихий материаллар, хотиралар, қизиқарли фактлар жамланган. Шунингдек, унда ўзбек футболи тарихида ёрқин из қолдирган мураббий, футболчи, мутахассис ва спорт журналисти сифатида фаолият олиб борган машҳур инсонлар ҳақида ҳам қатор қимматли маълумотлар тақдим этилган.

Шу йилнинг февраль ойида, 84 ёшлари арафасида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Кенгаши қарори билан Ахбор Рустамовичга университетнинг Фахрий профессори унвони берилган эди.

Ахбор Имомхўжаев 1996 йилда “Шуҳрат” медали, 2006 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” фахрий унвонига сазовор бўлган.

UzA