Ахборот технологиялари соҳасида Ўзбекистон билан Ҳиндистон ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичи муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

ТОШКЕНТ, 24 февраль. «Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Ҳиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Учрашувда Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани, бу хорижий инвесторлар қизиқишининг тобора ортишига хизмат қилаётгани қайд этилди.
Мулоқотда давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг реал секторига инновацияларни жорий қилишга кўмаклашиш, рақамли иқтисодиётда ўсишни рағбатлантириш, ишлаб чиқаришда комплекс автоматлаштирилган бошқарув тизимидан фойдаланиш, электрон тижорат тараққиёти учун қулай шароит яратиш борасида икки томонлама ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратилди.
Ўзбекистонда технопарк ва коворкинг-марказлари фаолиятини кенгайтириш, киберхавфсизликни таъминлаш, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини амалиётга кенг жорий қилишда Ҳиндистон етакчи компаниялари билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Томонлар ахборот технологиялари соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича улкан салоҳият мавжудлиги, бу борадаги саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга тайёр эканини билдирди.