Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Таиланднинг “Naewna.com” нашрида Ўзбекистон Президентининг БМТ саммитидаги ташаббуслари аҳамиятига бағишланган мақола чоп этилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Таиланднинг “Naewna.com” нашрида Ўзбекистон Президентининг БМТ саммитидаги ташаббуслари аҳамиятига бағишланган мақола чоп этилди

Таиланднинг “Naewna.com” веб-сайтида «B.H.I. Holding Public Co.,Ltd.» компанияси директори Напа Чамикорннинг Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқига бағишланган мақоласи чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мақолада Ўзбекистон тарихда илк бор БМТ Бош Ассамблеясида давлат тилида иштирок этгани қайд этилади. Ўзбекистон раҳбари нутқида миллий, минтақавий ва халқаро таклифлар билдирилгани келтирилади.

“Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, COVID-19 дек глобал фалокат сайёрамизда сўнгги юз йилда кузатилмаган эди. Бу офат бутун инсониятнинг заиф жиҳатларини яққол кўрсатди. Ҳозирги таҳликали ва мураккаб вазият ер юзидаги барча давлатлар ва халқлар ўзаро боғлиқ эканини, ўртамизда мунтазам мулоқот, ишонч ва яқин ҳамкорлик ўта муҳимлигини исботлади”, дея давлатимиз раҳбари сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

Бу каби масалаларга ечим топиш мақсадида Президентимиз БМТ шафелигида Пандемиялар даврида давлатларнинг ихтиёрий мажбуриятлари тўғрисидаги халқаро кодексни ишлаб чиқиш ташаббусини олға сурди. “Naewna.com” веб-сайтидаги мақолада қайд этилишича, ушбу ҳужжат ҳар бир давлатнинг ўз фуқаролари ва халқаро шериклари олдидаги мажбуриятларини акс эттириши билан аҳамиятли.

Муаллифнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон Президенти нутқи давомида билдирган қатор ташаббуслар дунё мамлакатлари учун бирдек долзарбдир ва Барқарор ривожланиш мақсадларига мос келади.

“Президент ўз нутқида Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчликни тарғиб қилиш йўлидаги қадамлари ҳақида маълумот берар экан, БМТдаги бу галги чиқишида БМТ ҳузурида Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш учун доимий қўмита тузишни таклиф қилди”, дейди муаллиф ўз мақоласида.

Президент чиқишида Марказий Осиё минтақаси ва глобал экологик вазият учун жиддий муаммога айланган Орол фожиасига ҳам тўхталди. БМТ Бош Ассамблеясининг Оролбўйи минтақасини “Экологик инновациялар ва технологиялар зонаси”, деб эълон қилиш бўйича махсус резолюциясини қабул қилишга чақирди.

Напа Чамикорн Марказий Осиё билан Европа ўртасидаги транспорт алоқаларига ҳам эътибор қаратиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев БМТ шафелигида Транспорт-коммуникация алоқаларини ривожлантириш минтақавий марказини очишни таклиф қилгани ҳақида маълумот беради.

“Ўзбекистон Президентининг БМТдаги ташаббуслари аъзо давлатларни замонамизнинг жиддий муаммоларига қарши курашда бирлашишга қаратилган. Шу боис бу таклифлар халқаро ҳамжамият томонидан жиддий кўриб чиқишга ва қўллаб-қувватлашга лойиқдир”, деб хулоса қилади муаллиф.

«Дунё» АА