Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Акмал Саидов: Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўрганиши керак

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Акмал Саидов: Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўрганиши керак

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ директори, академик Акмал Саидов «Дунё» АА томонидан ташкил этилган «Конституция менинг ҳаётимда» акцияси саволларига жавоб йўллади.

Конституция сиз учун нимани англатади?

Конституция — Ўзбекистоннинг ташриф қоғози. Конституция ҳуқуқий билимларнинг алифбосидир. Шунинг учун, мен мамлакатимиз Конституциясини ўрганиш ва билиш, унга риоя қилиш ва Асосий қонунимиз билан фахрланишни мутлақо зарур, деб биламан.

Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

Албатта, мен оддий инсон ва соҳа мутахассиси сифатида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ҳуқуқларимни яхши биламан. Мен инсон ҳуқуқларини профессионал ҳимоя қиладиган Миллий марказни бошқараман, шу жумладан фуқароларни шахсан қабул қиламан.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати сифатида сайловчиларимнинг ҳуқуқларини ҳимоя қиламан. Шу маънода, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилиш - менинг касбимдир. Мамлакатимизнинг ҳар бир фуқароси ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўрганиши керак. Миллий марказнинг асосий вазифаларидан бири – бу инсон ҳуқуқлари маданиятини ривожлантиришга ҳисса қўшишдан иборат.

Касб фаолиятингиз ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойиллардан фойдаланасизми?

Касб фаолиятимнинг асосини конституциявий тамойиллар ташкил этади. Парламентдаги фаолиятимни ҳокимият бўлиниши тамойилига асосида амалга ошираман. Инсон ҳуқуқлари ҳимояси бўйича фаолиятим Конституция ва қонун устуворлиги принципига асосланади.

Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

Конституция куни – бу қонун билан белгиланган давлат байрамидир. Ҳар бир инсон ўз мамлакати Конституциясининг аҳамиятини англаши, ушбу байрамни муҳим сана сифатида нишонлаши муҳимдир. Конституциявий ватанпарварлик тарбияси фуқаро, умуман шахс тарбиясининг муҳим қисмидир. Бундан ташқари, Конституция кунини мен мамлакатимиздаги барча ҳуқуқшуносларнинг касб байрами, деб ҳисоблайман. Демак бу менинг шахсий байрамимдир. Мен буни ҳамкасбларим билан биргаликда кенг нишонлайман. Шу жумладан, Конституцияга бағишланган турли тадбирларни ташкил қиламиз ва уларда иштирок этамиз.

«Дунё» АА