Акмал Саидов Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитасида иштирок этди
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
ЖEНEВА, 13 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, Парламентлараро иттифоқ Ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Акмал Саидов Парламентлараро Иттифоқ Ижроия қўмитаси йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Академик Акмал Саидов 2020 йилнинг 30 январь куни Парламентлараро иттифоқ (ПАИ) Ижроия қўмитаси бошқарув органлари янги таркибини шакллантириш доирасида ПАИ вице-президенти ҳамда Молия бўйича кичик қўмита аъзоси этиб ҳам тайинланган эди.
Мамлакатимизнинг Женева шаҳридаги БМТ бўлинмаси ва бошқа халқаро ташкилотлардаги Доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, Ижроия қўмита йиғилиши биринчи марта видеоконференция шаклида ўтказилди. Мажлисда Парламентлараро Иттифоқ раиси ва тузилма Бош котибининг фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот тингланди, Парламентлараро иттифоқнинг 2017-2021 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифалар ижроси, БМТ институтлари билан ўзаро муносабатларнинг устувор йўналишлари, молиявий масалалар ва Парламентлараро иттифоқ ишида шаффофликни таъминлаш чоралари кўриб чиқилди.
Шунингдек, коронавирус инфекцияси пандемияси шароитида мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда парламентлараро ҳамкорликнинг халқаро тадбирлари муҳокама қилинди.
Акмал Саидов тадбирнинг кун тартибидаги масалаларга тўхталиб, иштирокчилар эътиборини қонунчилик органларининг пандемия тарқалишида фаол иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади. Ўзбекистон сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги муҳим устувор масалаларни ҳал этиш билан бир қаторда, халқаро шериклар билан ҳамкорликни қўллаб-қувватлаган ва фаол ривожлантирган Олий Мажлис тажрибаси ўрнак сифатида келтирилди.
Ўз навбатида, иштирокчилар Ўзбекистонда коронавирус тарқалиши ва унинг салбий оқибатларига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни ижобий баҳолашди.
Парламентлараро иттифоқ доирасида шаффофликни янада яхшилаш бўйича ишларни давом эттириш зарурлиги, шунингдек, ушбу соҳада бошқа халқаро ташкилотлар томонидан тўпланган амалий тажрибадан фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
Бундан ташқари, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан жорий йилда ташкил этиладиган Самарқанддаги Инсон ҳуқуқлари форуми ҳақида маълумот берилди. Унинг асосий мавзуси ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, Парламентлараро иттифоқ парламентлараро мулоқот учун энг катта майдондир. 1889 йилда ташкил топган ушбу тузилма ҳозирги пайтда 179 мамлакатни, шунингдек, 13 та парламент ассоциациясини минтақавий парламент бирлашмаларини бирлаштирган.
Парламентлараро иттифоқнинг Ижроия қўмитаси 18 аъзодан иборат бўлиб, ташкилот ичидаги барча 6 геосиёсий гуруҳни ифодалайди ва унинг маъмурий органи ҳисобланади.
dunyo.info