«Аль-Ахбар аль-Йаум»:Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ҳамкорлик – Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг устувор йўналиши
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мисрнинг етакчи нашрларидан бири - «Аль-Ахбар аль-Йаум» газетасида «Марказий Осиё давлатлари билан дўстона ҳамкорлик – Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг устувор йўналиши» саррлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Мирслик сиёсий шарҳловчи, етакчи журналист Фатима Бадави қаламига мансуб ушбу материалда сўнгги йилларда Ўзбекистон ички ва ташқи сиёсатида кузатилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, очиқлик ва янгиланиш жараёни ҳақида сўз боради.
Материалда таъкидланишича, жаҳон бўйлаб тарқалган коронавирус инфекцияси ва глобал даражадаги инқирозли хавф-хатарлар даврида ҳам Ўзбекистон мамлакатда ижтимоий-иқтисодий барқарорликни таъминлаб, минтақа давлатлари ва жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик алоқаларини давом эттиришга алоҳида этибор қаратмоқда.
«Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятининг асосий вазифаларидан бири – ўз ҳудуди атрофида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик муҳитини шакллантириш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Президент Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашни асосий устувор ташқи сиёсий йўналиш сифатида белгилаб берди», деб қайд этилади нашрда.
Хусусан, Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатлар билан барча соҳаларда ўзаро дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик руҳидаги муносабатларни сифат ва мазмун жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш борасида 2020 йил давомида ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолият бўйича давлат идоралари томонидан 23 та олий даражада ва 12 та юқори даражада ташриф ва турли тадбирлар амалга оширилди. Бу жараёнда “халқ дипломатияси” амалда жуда фаол бўлгани кузатилди. Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббусларини қўшни давлатлар раҳбарлари томонидан қўллаб-қувватланиши натижасида Марказий Осиёда сиёсий мулоқот ва ўзаро ишонч мустаҳкамланди, давлат раҳбарларининг Маслаҳатлашув учрашувлари йўлга қўйилди.
Натижада минтақадаги икки ва кўп томонлама ҳамкорлик даражаси янги босқичга кўтарилди. Хусусан, 2017-2019 йиллар давомида Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмаси йиллик ўртача 50 фоиздан кўпроққа ўсди. 2020 йил натижаларига кўра эса, глобал пандемия шароитига қарамай, Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмасининг умумий ҳажми 5 млрд. долларни ташкил этди.
Мақолада қайд этилганидек, 2017-2020 йиллар давомида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан очиқ, конструктив ва прагматик сиёсати натижасида сув ресурсларидан фойдаланиш, давлат чегараларини делимитация ва демаркация қилиш, транспорт коммуникацияларидан фойдаланиш, давлат чегараларини кесиб ўтиш каби мураккаб ва чалкаш муаммоларга ечим топилди.
Муаллифнинг фикрича, глобал пандемия хавфига қарамай, Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг доимий мулоқоти таъминланди ва мамлакатлар ўртасида фаол ҳамкорлик алоқалари давом эттирилди. Минтақа давлатлари коронавирус инфекцияси тарқалишининг дастлабки кунлариданоқ бир-бирларига ижтимоий ёрдам кўрсатишни бошлади. Ўзбекистон Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга бир неча бор гуманитар ёрдам юборди.
«Ўзбекистон Президентининг парламентга Мурожаатномаси ва жорий йилги Давлат дастурида қўшни Марказий Осиё давлатларига алоҳида урғу берилишининг муҳимлиги шундан иборатки, мазкур йўналиш, хусусан, яхши қўшничилик ва прагматик минтақавий сиёсат - Ўзбекистон ташқи сиёсатининг бош устувор йўналиши ҳисобланади», деб мухтасар қилади Фотима Бадави.
«Дунё» АА.