"Al Bawwaba News" газетаси: Ўзбекистон гендер тенглиги бўйича ўз позицияларини мустаҳкамламоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Саудия Арабистонининг "Al Bawwaba News" газетасида "Ўзбекистонда икки миллион аёл иш билан таъминланади ва 250 минг нафари эса тадбиркорликка ўргатилади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
Унда Ўзбекистонда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, бандлик, таълим ва тадбиркорлик соҳаларида улкан мақсадларни белгилашга қаратилган давлат раҳбарининг фармони қабул қилингани маълум қилинган.
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига оид фармонда 2025 йилда ҳаётга тадбиқ этиладиган асосий ташаббуслар белгилаб берилган.
"Ҳукумат саъй-ҳаракатлари доирасида турли соҳаларда икки миллион хотин-қиз учун иш ўринлари яратилади. Бундан ташқари, 250 минг хотин-қиз касбий кўникмалар ва тадбиркорликка ўргатилади, бу уларнинг меҳнат бозорига кириши ёки ўз бизнесини йўлга қўйиш имконини беради. Фармон, шунингдек, 250 минг хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларига ўқиш ва олий таълим муассасаларига кириш имкониятини оширишга қаратилган" – дейилган нашрда.
Мақолада, шунингдек, иш билан таъминлаш ва таълим олишдан ташқари, давлат томонидан ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги 50 минг нафар аёлни мотивацион семинарлар ташкил этиш орқали қўллаб-қувватлаш режалаштирилгани ҳам қайд этилган.
"Ушбу дастурлар санаторийларда реабилитация қилиш орқали хотин-қизларнинг саломатлигини яхшилашга, шунингдек, тадбиркорлик кўникмаларини ривожлантириш бўйича тренинглар ўтказишга қаратилган", – дейилган "Al Bawwaba News" мақоласида.