Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Америкалик эксперт Ўзбекистон Президенти сиёсати ҳақида

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Америкалик эксперт Ўзбекистон Президенти сиёсати ҳақида

ВАШИНГТОН, 28 январь. /“Дунё” АА/. Американинг “Defense & Foreign Affairs” (DFA) таҳлилий гуруҳи раҳбари, ISSA уюшмаси президенти Грегори КУПЛЕЙ “Ўзбекистон Президенти собиқ иттифоқ давридан буён Марказий Осиёдаги энг катта стратегик ёндашувни белгилади” сарлавҳали таҳлилий мақоласини эълон қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Муаллиф мақолада Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси миллий сиёсат бўйича муҳим вазифаларни акс эттирган ҳақида фикр юритади. У Мурожаатномада Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан буён илк бор давлат стратегиясининг аниқ босқичлари белгиланганини қайд этади.

Грегори Куплей Ўзбекистоннинг глобал миқёсдаги ўрнини белгилаш масаласи ушбу стратегиянинг кейинги муҳим қисми бўлишини айтиб, бунинг учун, аввало, мақсадларни белгилаб олишда аниқликка эришиш зарурлигини қайд этган.

“Президент янги даврга қадам қўйган давлат ҳамда жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун кенг, шу билан бирга, аниқ асос яратишни кўзда тутган”, дея ёзган таҳлилчи.

Экспертнинг фикрича, мамлакатда 2020 йилнинг Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб эълон қилинишини Ўзбекистонда халқаро рақобатбардош жамият, структура ва инфратузилмани яратиш зарурати билан изоҳлаш мумкин. Мамлакатда камбағаллик ва коррупция ҳолатлари мавжудлиги билан боғлиқ масалаларнинг очиқ муҳокама қилиниши Президентнинг шаффоф ҳукумат яратиш бўйича ваъдасига содиқ эканини кўрсатади.

“Ушбу Мурожаатнома Ўзбекистоннинг Евроосиё ва глобал миқёсдаги рақобатбардошлигини ошириш нуқтаи назаридан мамлакат ички ҳаётидаги муҳим масалаларга қаратилган”, – дея қайд этган эксперт.

DFA таҳлилий гуруҳи раҳбарининг эътироф этишича, судьялар мустақиллиги ва фуқаролар ҳуқуқлари қамраб олинган ислоҳотлар хорижий инвесторлар томонидан ижобий баҳоланиши, шубҳасиз.

“Президент, шунингдек, жамият қабул қила олмайдиган камбағаллик ва коррупция ҳолатларига барҳам беришга имкон берадиган бундай ижтимоий ва иқтисодий адолатга эҳтиёж борлигига ҳам эътибор қаратди. Давлат раҳбарининг Олий Мажлис билан коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилиш режаси ҳам муҳим”, – дейди у.

Г.Куплей, шунингдек, ушбу Мурожаатномада савдо-сотиқ масалаларига самарали ечим топиш ва янги бозорлар очиш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилганини таъкидлайди.

Экспертнинг фикрича, очиқ муҳокама қилинган масалалар келгусида ҳал этилиши керак бўлган муҳим вазифадир, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таҳлил қилинган ички ҳолатни ижобий ўзгартириш эса устувор мавзу бўлиб қолади.