Американинг Мерилэнд штатидаги ватандошлар олдинда турган референдум ва муддатидан олдин овоз бериш тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказишга тайёр
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Мамлакатимизнинг Америка Қўшма Штатларидаги элчихонаси маълумотига кўра, 16 апрель куни Марилэнд штатининг «Овингс милс» шаҳарчасида ушбу ҳудуддаги ўзбек жамиятлари раҳбарлари ва фаоллари кўмагида 500 киши иштирокида ифторлик ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир доирасида Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг қамровли ижтимоий-иқтисодий, демократик ва конституциявий ислоҳотлар юзасидан ахборот-тушунтириш ишлари олиб борилди. Хусусан, мамлакатимизда олиб борилаётган конституциявий ислоҳотлар, уларнинг ортга қайтмаслиги, қонун ва адолат устуворлиги, инсонга эътибор ва ғамхўрлик каби муҳим қадриятлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди.
Ўз навбатида, Мерилэнд штатидаги фаол ватандошлар А.Одилов ва Б.Раҳимов жорий йил 30 апрель куни ўтказилиши режалаштирилаётган референдум ва муддатидан олдин овоз бериш тадбирларини кўтаринки руҳда ўтказишга тайёр эканликларини билдиришди.
Шунингдек, 23 апрель куни Мерилэнд штатида муддатидан олдин овоз бериш тадбирининг ташкилий жиҳатлари ҳамда ушбу маросим Рамазон ҳайити арафасида ташкил этилаётганлиги сабабли унинг доирасида АҚШ ҳудудида бўлиб турган таниқли ўзбек диний уламоларининг илмий-маърифий маърузаларини уюштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Юртдошларимиз мамлакатимиз ҳукумати томонидан хориждаги ватандошларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва катта эътибордан мамнун эканликларини маълум қилишди. Улар, шунингдек, мамлакатимиз Конституциясига киритилиши таклиф этилган ўзгартиш ва қўшимчаларни қўллаб-қувватлашларини ҳам билдиришди.
ВАШИНГТОН, 18 апрель. /«Дунё» АА/.