Амира Фаҳмий: Ўзбекистон ҳукумати хотин-қизлар муаммолари, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини устувор йўналишлар қаторига қўймоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси Амира Фаҳмий "Дунё" АА учун интервьюсида бугун Самарқанд шаҳрида бошланган Осиё хотин-қизлари форуми ҳақидаги фикрларини билдирди:
Ўзбекистондаги тўрт йиллик фаолиятим давомида турли соҳаларда ижобий ислоҳотларга гувоҳ бўлиб келяпман. Марказий Осиё хотин-қизлар форумининг Ўзбекистон ҳукумати томонидан ўтказилаётганидан ҳам жуда хурсандман. Бу ҳукуматнинг хотин-қизлар муаммолари, уларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини устувор йўналишлар қаторига қўяётганидан далолат беради. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа бир қатор нуфузли тузилмалар вакилларини тўплаб мана шундай долзарб йўналишда муҳокамалар ўтказилаётганидан Ўзбекистондаги аёл элчи сифатида фахрландим.
Ўзбекистондаги ҳар бир аёлга омад тилайман. Улар энг яхшисига муносиб. Ўзбек хотин-қизларида жуда катта салоҳият мавжуд. Шунингдек, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб турган Президентингиз бор. Бутун дунё бўйлаб энг яхши қадам, энг яхши тажриба билан мамлакатингизда танишаётганимиз билан сизларни табриклайман.