Ammon News" газетаси: Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун Марказий Осиёни бирлаштиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
Иорданиянинг "Ammon News" газетасида "Ўзбекистоннинг экологик ташаббуслари Марказий Осиёда соғлом ва барқарор муҳитни яратишга қаратилган" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Орол фожиаси туфайли Марказий Осиёда иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатлари жиддий даражада сезилмоқда, – дейилади материалда. – Минтақада ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Фавқулодда иссиқ кунларнинг сони икки баробар ортиши ва музликлар майдонининг учдан бир қисми йўқолиши кузатилмоқда. Сўнгги 30 йилда Марказий Осиёда исиш суръати дунё бўйлаб ўртача кўрсаткичдан юқори бўлиб, ўртача йиллик ҳарорат 0,5 даражага ошган".
Таъкидланганидек, Ўзбекистон атроф-муҳит сифатини яхшилаш ва экологик муаммоларнинг салбий оқибатларининг олдини олиш учун фаол саъй-ҳаракатларни олиб бормоқда.
Иордания ОАВ, шунингдек, Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун минтақани бирлаштиришга қаратилган муҳим иқлим ташаббусларини фаол илгари сураётганига эътибор қаратган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бу ғоялари минтақа мамлакатлари томонидан доимий равишда қўллаб-қувватланмоқда.
Марказий Осиё учун ягона иқлим кун тартибини шакллантиришнинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон томонидан давлат раҳбарларининг 5-йиғилишида иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича Минтақавий стратегия ишлаб чиқиш ташаббуси эълон қилинди. Бундан ташқари, Ўзбекистон раҳбари экология вазирлари даражасидаги кўп томонлама платформа – "Марказий Осиё иқлим мулоқоти"ни ташкил этишни таклиф қилди. "Президент Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида (СOP28) ҳам бир қатор таклифларни илгари сурди. Жумладан, Президент Париж битими доирасида Иқлим ўзгаришига мослашиш соҳасидаги Глобал ҳадли механизмни тезроқ келишишга чақирди", – деб ёзилган нашрда.
Материалда Ўзбекистон 2019–2030 йилларга мўлжалланган "яшил" иқтисодиётга ўтиш стратегиясини қабул қилгани ҳақидаги маълумот ўқувчилар эътиборига ҳавола қилинган.
Қайд этилганидек, Ўзбекистонда экологик барқарорликни таъминлаш учун қонунчилик ҳам такомиллаштирилмоқда. Бу қонунлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни сақлаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга қаратилган.
"Ўзбекистонда барқарор ўрмон ландшафтларини тиклаш" лойиҳаси Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида амалга оширилмоқда. Лойиҳа қиймати 205 миллион доллардан ортиқ бўлиб, у 6 йил давомида амалга оширилиб борилади", – деб таъкидланган мақолада.
Энг кўп ўқилган янгиликлар
Долзарб янгиликлар
Реабилитация ва реинтеграция бўйича Минтақавий экспертлар кенгаши ишчи гуруҳларининг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди
2024-07-27
"Париж-2024: Бугун футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Мисрга қарши ўйнайди
2024-07-27
Лондонда Ўзбекистон – Буюк Британия ҳамкорлигининг ҳуқуқий базасини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
2024-07-27
АҚШнинг Санта-Фе шаҳридаги ярмаркада салкам ярим миллион долларлик ўзбек миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сотилди
2024-07-27
Ўзбекистон вакиллари Британияда бўлиб ўтган авиация ва космик саноат халқаро кўргазмасида иштирок этишди
2024-07-26
Cўнгги янгиликлар
"Ammon News" газетаси: Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун Марказий Осиёни бирлаштиришга қаратилган муҳим ташаббусларни илгари сурмоқда
2024-07-28
Ўзбекистон дипломатлари Россиянинг Новосибирск шаҳридаги ватандошларини қўллаб-қувватлади
2024-07-28
"Avesta" АА: Ўзбекистонда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси сайловлари янги тизим асосида ўтказилади
2024-07-28