Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Андижон вилояти тадбиркорлари ўз вақтида қўллаб-қувватланмоқда

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Андижон вилояти тадбиркорлари ўз вақтида қўллаб-қувватланмоқда

1 февраль куни Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан мувофиқлаштирилаётган ишчи гуруҳ Андижон вилоятига етиб борди ва у ерда бир неча кун давомида “Лойиҳа гуруҳлари” фаолиятини ўрганиб, тадбиркорлар ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (ИТСВ) маълумотига кўра, 12,4 трлн сўмлик 501та лойиҳани ўз ичига олган ҳудудий инвестиция дастурининг амалга оширилиши ўрганилди. Дастурнинг ҳаётга жорий этилиши натижасида 41 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади, экспорт ҳажми 730 млн долларга кўпаяди ҳамда экспорт фаолиятига қўшимча 255 та корхона жалб қилиниб, кутилаётган экспорт ҳажми 108 млн долларни ташкил қилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги экспорт қилувчиларни молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳсулот экспорт қилишга сарфланган транспорт ҳаражатларини қоплаш учун 15 миллиард сўм, айланма маблағларни тўлдириш учун 25 млн доллар ажратилади.

Юзага келаётган масалалар устида туман ва шаҳар даражасидаги маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарлари билан иш олиб борилди, уларни ҳал қилиш механизмлари ишлаб чиқилди ва мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари бир қатор маҳаллий корхоналарда бўлиб, ишлаб чиқариш жараёнини ўргандилар. Ташрифлар давомида тадбиркорларга ер участкалари, молиявий ресурслар олиш, янги барпо этилаётган объектларни муҳандислик тармоқларга улаш, қўшилган қиймат солиғини экспорт қилувчи корхоналарга қайтариш ва мавжуд бошқа муаммоларни ҳал қилишга кўмаклашиш бўйича масъулларга манзилли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, ҳудудий инвестиция дастури доирасида амалга оширилаётган лойиҳалардан ташқари Давлатимиз раҳбари томонидан вилоятда янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун 800 миллион доллар миқдорида хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича берилган топшириқни бажариш чора-тадбирлари ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, вилоят тадбиркорлари ва ишлаб чиқарувчилари билан учрашув ташкил қилинди. Ҳудудий инфратузилмани ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати, бизнес юритиш шартлари ва инвестицияларни жалб қилиш учун саноатнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди. Шунингдек, ҳудуднинг саноат ва экспорт салоҳиятини янада ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатаётган тизимли муаммолар, шу жумладан газ ва электр таъминотига бўлган эҳтиёж, кредит ресурсларининг тақдим этилиши ва хорижий мижозларни топиш билан боғлиқ масалалар ўрганилди.

Билдирилган муаммолар атрофлича таҳлил қилинди – тегишли вазирлик, идора ва маҳаллий ҳокимият органлари раҳбарларига уларни ҳал қилиш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига тасдиқлаш учун киритиш топширилди.

“Дунё” АА