Андижонда 70 минг гектар майдон аҳолига иккиламчи ижарага берилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилояти фаоллари йиғилишида қайд этишича, вилоятда ғалладан бўшайдиган 70 минг гектар майдонни иккиламчи ижарага бериш орқали 220 минг ишсиз аҳоли бандлиги таъминланади.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигига мутасадди раҳбарларга бир ой муддатда такрорий экинларни тўлиқ экишни ташкил этиш бўйича топшириқлар берилди.
Шу йил охиригача қўшимча 9 минг гектар яйлов ерларни фойдаланишга киритиш бўйича манзилли дастурни тасдиқлаб, ижросини таъминлаш кераклиги айтилди.
Вилоятда жорий йилда 28 минг гектарда томчилатиб суғоришни жорий этиш, 16 минг гектарни лазерли текислаш орқали 670 миллион куб метр сув тежаш режалаштирилган.