Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Андижонда илк бор "Имкониятлар олами" ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази ишга тушди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Андижонда илк бор "Имкониятлар олами" ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун Андижон шаҳридаги "Имкониятлар олами" ҳудудий ижтимоий хизматлар марказида яратилган шароитлар билан танишди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, мамлакатимиз Конституцияси, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегияси асосида инсонни қадрлаш кўлами кенгайди, бу соҳадаги хизматлар эҳтиёжмандларга яқинлаштирилмоқда. Айни йўналишдаги ишларнинг давоми сифатида шу йил 27 февралда "Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Президент қарори қабул қилинди. Унинг ижроси доирасида илк бор Андижонда "Имкониятлар олами" ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази ишга тушди.

Қарийб 5 гектар майдонга эга муассасада маъмурият, фаоллар зали, инклюзив таълим ва касбга ўргатиш бинолари, болалар майдончаси, спорт мажмуаси ва сузиш ҳавзаси мавжуд.

Бу ерда ногиронлиги бор болалар, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга қатнов асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Жумладан, ижтимоий ва тиббий реабилитация хизмати, касбга йўналтириш, хорижий тилларни ўқитиш хизматлари ҳамда камбағал оилалар болалари учун қўшимча таълим хизматлари йўлга қўйилган.

Марказда 60 нафардан зиёд ходим фаолият юритади. Ижтимоий ҳимояга муҳтожларни аниқлаш ҳамда бу ерга йўналтириш «Инсон» марказлари томонидан амалга оширилади.

Президент юртимизда илк бор ташкил этилган эрта аралашув хизмати билан танишди. Бу бўлим чақалоқликдан уч ёшгача бўлган болажонларни парваришлашга ихтисослашган. Шу вақтгача бундай ёшдаги болалар фақатгина ота-онаси қарамоғида бўлган. Махсус боғчаларга эса фақатгина 3 ёшдан кейин қабул қилинган. Эндиликда ҳомиладорлик вақтида ногиронлик хавфи аниқланса, оналарга шу бинода хизмат кўрсатилади. Бу уларнинг фарзандларига бўлган эътиборини мустаҳкамлашда кўмаклашади. Шунингдек, улар учун психологик маслаҳатлар берилади.

Президентимиз марказдаги қўшимча таълим хизматига мўлжалланган бинодаги шароитлар билан танишди. У ерда ногиронлиги бор болаларнинг мактабдан ташқари дарс қилишлари, илм олишлари, интернетдан фойдаланишлари учун имкониятлар яратилган. Бундан ташқари, камбағаллик реестридаги оилалар фарзандлари ҳам келиб, инглиз, рус, корейс ва бошқа тилларни ўрганиши мумкин.

Таъкидлаш ўринлики, йилнинг ўтган даврида Андижон вилоятида 10 мингга яқин камбағал оилаларнинг фарзанди боғчаларга жойлаштирилди, қарийб 29 минг нафарига тиббий кўмак кўрсатилди, 20 минг нафари ижтимоий хизматлар билан қамраб олинди. Бу эса уларнинг "оёққа туриб", иш билан банд бўлишига ёрдам беради.

Марказда кундузги парвариш хизмати ҳам йўлга қўйилган. Бу ерда ногиронлиги бўлган инсонлар жисмоний ва ақлий машғулотлар билан шуғуллантирилади. Уларга ижтимоий ходимлар қараб туриши натижасида оиласидагиларнинг "қўли бўшаб", ишлаши мумкин бўлади.

Мазкур бўлимда парваришланаётган фуқаролар бундай ғамхўрлик туфайли ҳаётга қайтганини айтиб, давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

– Бу эътибор замирида сизнинг соғлиғингиз, яқинларингизнинг дарду ташвишлари бор. Кўнглингиз очилиб, ҳаётга умид уйғонганини кўриб, хурсанд бўлдим. Бундай ғамхўрликни янада кенгайтириб борамиз. Сизлардан фақат сабр-тоқат, ишонч ва ҳаракат зарур, – деди Президент Шавкат Мирзиёев.

Ижтимоий хизматлар марказида спорт мажмуаси ҳам бор. Унда ногиронлиги бор болалар учун мўлжалланган бадантарбия хонаси, сув ҳавзаси ташкил этилган. Эътиборли жиҳати, машғулот қурилмалари АҚШ ва бошқа хорижий давлатлардан келтирилган бўлиб, адаптив спортга мўлжалланган. Сув ҳавзаси ҳам болаларнинг ёшига монанд алоҳида қулайликларга эга.

Давлатимиз раҳбари имконияти чекланган болаларни соғломлаштириш, катта ёшдаги инсонларни ўзига мос ҳунар ва машғулотларга жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.