Антониу Гутерриш : Инсониятнинг қўлида ўқланган қурол бор
Бутун дунё бўйича арсеналларда қарийб 13 минг ядро қуроли бор, деди БМТ бош котиби Антониу Гутерриш Япониянинг Хиросима шаҳрида атом бомбардимонининг 77 йиллигига бағишланган маросимдаги чиқишида, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
БМТ расмий сайтига жойланган маълумотларга кўра, Бош котиб янги қуролланиш пойгаси авж олаётганидан огоҳлантирган. Дунё раҳбарлари юз миллиардлаб доллар сарфлаб, захираларни кўпайтирмоқда. БМТ бошлиғининг маълум қилишича, дунё бўйича арсеналларда салкам 13 минг ядро қуроли мавжуд. Бундан ташқари, унинг таъкидлашича, “жиддий ядровий оқибатларга олиб келадиган инқирозлар жадаллик билан тарқалмоқда”.
“Ядро қуролига эга давлатлар ядровий уруш эҳтимолига йўл қўйиши мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Инсоният қўлида ўқланган қурол бор", - деди Антониу Гутерриш.
БМТ сайтидан олинган сурат
“Дунё” АА