«Асака» банкининг мамлакатимиз иқтисодий тараққиётидаги ҳиссаси: хусусий клиникаларни замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш бўйича 286 та лойиҳа амалга оширилган
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Илм фан ютуқлари тиббиёт соҳасида ҳам туб бурилишлар ясамоқда. Бугунги тиббиётни замонавий технологияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди.
«Асака» банк орқали 28 миллион АҚШ доллари миқдорида мақсадли имтиёзли ресурслар ажратилиши натижасида Республиканинг барча ҳудудларида хусусий тиббиёт ташкилотларини замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш бўйича 286 та лойиҳа амалга оширилган.
Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги «PRESTIJ MED» масъулияти чекланган жамияти ҳам банк узоқ йиллардан буён молиялаштириб келаётган клиникалардан биридир. Шу кунга қадар мазкур тиббиёт муассасасининг 4 та лойиҳаси «Асака» банк томонидан маъқулланган бўлиб, замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарининг келтирилиши урология, гинекология, ортопедия, жарроҳлик ва болалар жарроҳлиги йўналишларида кўплаб мураккаб операциялар ўтказиш имконини берди.
«PRESTIJ MED» замонавий жаҳон тиббиёт стандартларидан фойдаланиб, сифатли операцияларни амалга ошириш мақсадида Ҳиндистоннинг иккита етакчи клиникаси билан меҳнат шартномаси имзолаган.
Марказда ўз касбининг ҳақиқий фидойилари аҳолига сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда.
«Асака» банк – тиббиёт ходимларига таъзимдамиз!
UzA