Ашхободдан муносабат: Ўзбекистон Президенти ИҲТ фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташаббусларни илгари суриб, уларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини таклиф этди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Кеча Ўзбекистон элчихонаси ходимлари Туркманистон ташқи ишлар вазирлиги томонидан иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига (ИҲТ) аъзо мамлакатларнинг дипломатия ваколатхоналари билан ҳамкорликда ташкил этилган брифингда иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Тадбир ИҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 28 ноябрь куни Туркманистон пойтахтида бўлиб ўтган 15-саммити якунларига бағишланди.
Брифинг чоғида Ўзбекистоннинг ИҲТ халқаро нуфузини ошириш, бошқа минтақавий ташкилотлар кун тартибидан фарқ қилувчи ўз кун тартибини шакллантириш, ташкилотнинг етакчи халқаро тузилмалар билан ҳамкорлигини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслари юқори баҳоланди. Хусусан, Ўзбекистон Президентининг ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва долзарб вазифалардан келиб чиқиб, ҳар йилга ном бериш анъанасини жорий этиш тўғрисидаги ташаббуси ҳам ИҲТ фаолиятида муҳим янгилик бўлгани таъкидланди.
Ташкилот раислигининг Туркманистондан Ўзбекистонга ўтгани энергетика соҳасида лойиҳаларни илгари суриш, транзит йўлакларини диверсификация қилиш, юқори технологиялар соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш ва бошқаларга хизмат қилиши қайд этилди.
ИҲТга аъзо мамлакатлар Ўзбекистон ҳукумати ИҲТда ўзаро ҳамкорликнинг янада мустаҳкамлашга ўз ҳиссасини қўшишига ва ушбу ташкилот фаолиятини янги, сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтаришига ишонч билдирди.
Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Ўзбекистон Президенти Туркманистон раҳбарининг таклифини қабул қилиб, ИҲТга аъзо давлат раҳбарларининг 15-саммитида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига ташриф буюрганини Туркманистон томони катта ҳурмат билан қабул қилганини таъкидлади.
«Ўзбекистон Президенти ИҲТ фаолиятини такомиллаштириш бўйича қатор ташаббусларни илгари сурар экан, уларни амалга оширишнинг аниқ механизмларини ҳам таклиф этди. Бу жуда муҳим», - дея таъкидлади Рашид Мередов.
Туркманистон вазири «қардош Ўзбекистон раҳбарининг ташаббуслари ИҲТ доирасида амалга ошираётган амалий масалаларда ўз ифодасини топади», - дея ишонч билдирди.
«Дунё» АА