Австриядан муносабат: Фуқароларнинг кўпгина ҳуқуқлари, хусусий мулкка эгалик ҳуқуқининг дахлсизлиги Бош қомус даражасида таъминланиши ўзбек халқи фаровонлиги учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича ўтказилажак муҳим сиёсий тадбир –умумхалқ референдуми юзасидан Австриядаги «AME International GmbH» компанияси ижрочи директори Хайнц Мессингер “Дунё” ахборот агентлигига қуйидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди:
Конституцион ислоҳотлар, энг аввало, Ўзбекистонда 2016 йилдан буён бошланган иқтисодий, сиёсий ҳамда ижтимоий соҳаларда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар натижаси эканлигини таъкидлаш жоиз.
Мен шахсан Ўзбекистонда иқтисодий соҳада амалга оширилган ўзгаришлар ва уларнинг ижобий натижаларининг гувоҳи бўлганман.
Қатъият билан айтишим мумкинки, ислоҳотлар Янги Ўзбекистоннинг ДНКсидан ўрин олиб бўлди ва бу жараён давомий бўлишига аминаман. Фуқароларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳуқуқлари Бош қомус даражасида таъминланиши, шахсий мулкка эгалик ҳуқуқининг дахлсизлиги конституцияда акс эттирилиши ўзбек халқининг фаровонлиги ва ривожи учун мустаҳтам пойдевор бўлиб хизмат қилиши тайин.
Шу ўринда Ўзбекистон билан кўп йиллардан яқин ҳамкорлик қилиб келаётган тадбиркор сифатида Ўзбекистон ва Австрия ўртасида олий даражадаги ташрифларни амалга ошириш фурсати етганини таъкидламоқчиман. Икки томонлама алоқалар доирасида Ўзбекистон давлат раҳбари икки маротаба Австрияга ташриф буюрган.
Ўйлайманки, давлатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг ҳозирги даражаси Австрия Федерал Президентининг Ўзбекистонга ташрифи учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қила олади. Аминманки, бундай олий даражадаги ташриф Австрия ва Ўзбекистон ишбилармон доиралари вакиллари учун кўплаб янги имкониятлар эшикларини очиб беради.
ВЕНА, 18 апрель. /«Дунё»/.