Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БАҲОРИЙ ЯШАРИШ, ОБОДЛИК, ЯНГИЛАНИШ ТАНТАНАСИ

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БАҲОРИЙ ЯШАРИШ, ОБОДЛИК, ЯНГИЛАНИШ ТАНТАНАСИ

Жиззах шаҳридаги Ёшлар шаҳарчасининг очиқ тантаналар мажмуасида намойиш этилган концерт дастури, анвойи гуллар, безаклар билан чирой берилган майдонларда, расталарда ташкил этилган турли кўргазмалару кўнгилочар тадбирлар баҳорнинг бутун таровати, гўзаллиги, нафосатини ўзида акс эттириб, Наврўз сайлига чиққанларга хуш кайфият бағишлади.

Ушбу умумхалқ сайли вилоятнинг шаҳару қишлоқларида анча олдин бошланган Наврўз байрамининг давоми, энг каттаси бўлди. Боиси бу йил вилоятда умумхалқ сайиллари ҳар йилгидан барвақтроқ, бошқачароқ ўтди. Бу ўзгаришларни катта авлод вакиллари яхши ҳис этади.

– Табиат ҳикматга тўла, – дейди Жиззах шаҳридаги Навоий маҳалласида истиқомат қилувчи, 82 баҳорни қаршилаётган меҳнат фахрийси Абдулла ота Қаршибоев. – Ундаги ҳар бир ўзгариш жамият ривожига, одамлар ҳаётига бевосита таъсир ўтказади. Қишнинг сўнгги ойи – хутда ёққан қор, ёмғирдан кейин ҳарорат кўтарилиб, тупроқ тобга келиши билан қишлоқларда баҳор юмушлари бошланиб кетди. Одамлардаги бу ҳаракат мамлакатимиз иқтисодий, ижтимоий ҳаётида амалга оширилаётган катта ўзгаришларга монандлиги, муштараклиги билан ҳар бир кишининг дилида яхшиликка, келажакка орзу-умидларни уйғотади.

Отахон айтгандай, асосий фаолияти қишлоқ хўжалигидан иборат бўлган ҳудудда одамларнинг турмушида баҳорнинг аҳамияти катта. Далага қўш чиқиши, кўкламги уруғ экилиши, чорвачиликда қўйларнинг қўзилаши – тўл мавсумининг бошланиши каби юмушлар олдидан кўпчиликка ош бериб, ёши улуғ оқсоқолларнинг оқ фотиҳасини олиш одати қишлоқларимизда ҳозиргача сақланиб қолган. Бу йил баҳор юмушлари ҳам, қишлоқларда Наврўз, Йилбоши сайиллари ҳам барвақт, кўтаринкилик билан ўтаётир. Бу ҳам яхшиликнинг, фаровонликнинг белгиси.

Наврўз дастурхони устида қишлоқ ҳаёти билан боғлиқ жуда кўп масалаларни муҳокама қилиб, камчилик ва муаммоларни бартараф этиш ҳам урф-одатларнинг энг яхшиларидан ҳисобланади. Бутун қишлоқ аҳли иштирокида аразлашганлар яраштирилган, қишлоқ оқсоқоли сайланган, қишлоқ мироби, подачиси сайланган, ободонлаштириш билан боғлиқ ишлар режалаштириб олинган. Бу анъаналар ҳам барча қишлоқларда давом этаётир.

Қадим Наврўзнинг бу фаровонликни, хушнудлик, хушбахтликни ифодаловчи белгилари қишлоқлардаги байрам сайилларида келинчаклар ўртасида ўтказилаётган миллий таомлар танловларида, болаларнинг кураш, арқон тортиш, оқ-теракми – кўк терак, чиллак, варрак ўйинларида намоён бўлмоқда.

Жиззах шаҳрида ўтказилган Наврўз байрами бунгача вилоятнинг барча ҳудудларида бўлиб ўтган умумхалқ сайилларининг умумлашган манзарасини акс эттирди. Ёшлар шаҳарчасида ҳар бир корхона ва ташкилот, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари, халқ таълими, тиббиёт муассасалари, маҳаллалар ўзларига ажратилган майдончаларда хунармандлик буюмлари, халқ амалий санъати, рассомларнинг ижодий ишлари кўргазмаларини намойиш этди.

Наврўз таомлари билан безатилган байрам дастурхони, сумалак сайиллари байрам иштирокчиларини хушнуд этди.

Илм-фан, санъат, спорт, тадбиркорлик каби соҳаларда катта муваффақиятларга эришган ёшлар билан учрашувлар бўлди.

– Бу йилги Наврўз менинг ҳаётимда ўзгача қувончли бўлди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жиззах академик лицейининг 2-босқич ўқувчиси, байрам арафасида Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган Азиза Шокирова. – Атрофга қараб тенгдошларимнинг ҳам чеҳраларида шундай қувончни кўраяпман. Бу мамлакатимизда ёшларнинг ўз истеъдод ва қобилиятларини рўёбга чиқариши учун яратилган имкониятлар туфайли, албатта. Шунинг учун ҳам Наврўз байрамида шоду хуррамлик билан қатнашаётирмиз.

Таниқли санъат усталари, вилоят бадиий жамоалари, фольклор- этнографик дасталарнинг концерт дастурларидаги Ватан, бахт ва баҳорни мадҳ этувчи қўшиқлар байрам жозибасини янада оширди. Дорбозлар, полвонлар ўз маҳоратларини намойиш этди. Қизиқчиларнинг ҳазил-мутоибага бой чиқишлари, Жиззах қўғирчоқ театрининг қизиқарли томошалари барчага хуш кайфият улашди.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Эргаш Солиев байрам иштирокчиларини янгиланиш ва яшариш байрами – Наврўз билан муборакбод этди.

Оқ қорли Моргузар тоғи бағридан бошланган Наврўзнинг нафосат, гўзаллик, янгиланиш, яшаришни олқишловчи тантаналари Жиззах шаҳри маҳаллаларида авжга чиқиб, Жанубий Мирзачўл бағридаги юзлаб обод қишлоқларда давом этаётир.

ЎзА