БАА делегация анъанавий «InnoWeek.Uz» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида фаол иштирок этмоқда
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Муҳаммад ибн Рошид номидаги ҳукумат инновация маркази директори Абир Тахлак бошчилигидаги Бирлашган Араб Амирликлари делегацияси Ўзбекистонда ўтказилаётган анъанавий «InnoWeek.Uz» Халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида иштирок этмоқда, деб хабар бераяпти «Дунё» АА мухбири.
Делегация раҳбари «Глобал инновацион индекс-2022: Ўзбекистон тажрибаси» мавзусидаги халқаро форумда иштирок этиб, БААнинг инновациялар борасидаги тажрибаси юзасидан тақдимот ўтказди.
Абир Тахлак Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан учрашди.
Учрашувда илм-фан, технологиялар ва инновациялар соҳасидаги амалга оширилаётган ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар Ўзбекистоннинг илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш ҳамда янги узоқ муддатга мўлжалланган стратегияни ишлаб чиқишда ҳамкорлик масалалари хусусида фикр алмашди.
Бундан ташқари, «InnoWeek.Uz-2022» доирасида Инновацион ривожланиш, Энергетика вазирликлари ва БАА Энергетика ва инфратузилма вазирлиги, БАА сунъий интеллект ва блокчейн кенгаши ўртасида «Водород ва қайта тикланувчи энергия соҳасида инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида» Англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат вазирликлар ўртасида экологик тоза энергияга ўтиш ҳамда водород ва қайта тикланувчи энергетика соҳаларида қўшма тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, соҳада пилот лойиҳаларни ташкил этиш, тажриба-билим ва технологиялар трансфери, салоҳиятни ошириш бўйича техник семинарлар ташкил этиш, малака ошириш ва стажировка дастурлари, мутахассислар ва тадқиқотчилар алмашинуви каби асосий йўналишларни қамраб олган.
Бундан ташқари, ҳафталик доирасида ўтказилган Сунъий интеллект бўйича маслаҳат кенгаши ишида БААнинг Муҳаммад ибн Зоид номидаги сунъий интеллект университети профессионал хизматлар департаменти директори доктор Ахмад Даббаг онлайн шаклда иштирок этиб, «Истеъдодлар фабрикаси» мавзусида маъруза қилди.
«Дунё» АА