БАА Фeдeрал миллий кeнгаши аъзоси Ислом цивилизацияси маркази мажмуаси билан танишди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида қатнашган БАА Федерал миллий кенгаши аъзоси, Заид ислом маданият уйи бош директори Нидал Муҳамед Бин Ширбак Ал Тинайжи пойтахтимизда бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Президентининг маслаҳатчиси, Ислом цивилизацияси маркази директори Шоазим Миноваров халқаро кузатувчи билан мулоқот қилиб, Ислом цивилизация марказининг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари, концепцияси, қурилиш жараёни, давлат раҳбарининг мазкур объектга бўлган алоҳида юқори эътибори, бу каби марказларнинг Ислом оламидаги ўрни ҳақида сўз юритди.
Нидал бин Ширбак ал-Тинайжи, ўз навбатида, Бирлашган Араб Амирликлари бутун ислом олами мамлакатлари, жумладан Ўзбекистон билан мавжуд алоқаларни мустаҳкамлашга интилаётганини билдирди. У, шунингдек, Зоид Ислом маданият уйи Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан умумисломий уйғун мақсадлар йўлида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Мулоқотда томонлар ўзора алоқаларни йўлга қўйиш бўйича истиқболдаги режаларни келишиб олди.
БАА Федерал миллий кенгаши аъзоси, Заид ислом маданият уйи бош директори Марказда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди ва мажмуа бутун ислом оламида шуҳрат қозонишига ишонч билдирди.
/«Дунё» АА/.