Бахтиёр Саидов: АҚШ Президенти томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастури ва минтақада тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларимизнинг доимий қўллаб-қувватланишини юксак қадрлаймиз
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 9 апрель куни Вашингтон шаҳрида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтз билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.
"Бугун Вашингтон шаҳрида АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майкл Уолтз жаноблари билан очиқ ва самарали мулоқот ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram каналида. – Учрашувимиз давомида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шерикликни янада чуқурлаштиришга содиқлигимизни тасдиқлаган ҳолда минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик кенг кўламли масалаларни муҳокама қилдик. Кун тартибимиз хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, иқтисодий тараққиёт, минтақавий боғлиқлик ва Марказий Осиёда барқарор ривожланишни рағбатлантириш масалаларига қаратилди. АҚШ Президенти томонидан Ўзбекистондаги ислоҳотлар дастури ва минтақада тинчлик ҳамда фаровонликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларимизнинг доимий қўллаб-қувватланишини юксак қадрлаймиз".