Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Байден рейтинги билан Трампники солиштирилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Байден рейтинги билан Трампники солиштирилди

АҚШ демократик партиясидан президентликка номзодлик учун кураш олиб бораётган собиқ вице-президент Жо Байден рақиби, амалдаги президент Дональд Трампдан ҳам машҳурроқ бўлиб чиқди. Washington Post ва ABC News нашрлари ўтказган сўров натижалари шундан гувоҳлик бермоқда.

Сўровда иштирок этганларнинг 53 фоизи Жо Байденни маъқуллаган, Трампнинг рейтингги эса 43 фоизни ташкил этди. Бироқ бу жамоатчилик фикри, халос. Агар сайловга аниқ борадиган сайловчилар тоифаси ҳисобга олинадиган бўлса, Байденнинг рейтинги икки баробарга қисқаради, дейилади хабарда.

Шу билан бирга, Стоун-Брук университети профессори Ҳельмут Норпот (Helmut Norpoth) ўзининг ҳисоб китобига таяниб, Трамп келгуси президентлик сайловида 91 фоизлик овоз билан ғолиб бўлиши эҳтимоли мавжудлигини маълум қилди. У Трампнинг 2016 йилдаги ғалабасини ҳам аввалдан айта олган эди.

Айтиш жоизки, ушбу сўров бундан икки ҳафтача аввал ўтказилган эди. Аммо АҚШда воқеалар анчайин жадал суръатларда кечмоқда, вазиятлар ҳам тез ўзгармоқда, бинобарин, янги президент борасида жамоатчилик фикри ҳам собит, деб айтиш қийин. Мамлакат коронавирус туфайли ҳам иқтисодий, ҳам ижимоий соҳада катта талофат кўрди. Бу эса амалдаги президент Доналд Трампнинг сиёсатидан норозилар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда. Қолаверса, Трампнинг танқидчилари учун афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлими ортидан келиб чиққан тартибсизликлар ҳам қўл келмоқда. Шу боис 3 ноябрда бўлиб ўтадиган президент сайлови натижалари ҳақида олдиндан бир фикрни айтиш мушкул. Юқорида сўровлар эса ушбу саволга жавоб олишга урунишлардир, халос, дейилади хабарда.

UzA