Банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори ҳамда “Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомига ўзгартиришлар киритилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Марказий банк маълумотига асосланиб.
Ушбу қарор “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги ва “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ ишлаб чиқилган.
Низомга, жумладан, қуйидаги ўзгартиришлар киритилди:
нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўллашга мўлжалланган ҳамда муомалада мавжуд бўлмаган ҳисоб-китоб чекларига доир нормалар чиқариб ташланди;
банклараро тўловларни Тезкор тўловлар тизими орқали узлуксиз 24/7 режимида амалга ошириш масалаларини ўз ичига олган 7-боб билан тўлдирилди;
электрон тўлов ҳужжатлари рўйхати масофадан хизмат кўрсатиш тизимлари орқали ўтказиладиган тўлов топшириқномаси билан тўлдирилди.
“Дунё” АА