Барқарор ва инклюзив тикланишни молиялаштириш бўйича уч кунлик тренинг бошланди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати маълумотига кўра, 29 март куни «2030 кун тартиби учун молиялаштириш ва бюджетни тузишнинг комплекс миллий доиралари: барқарор ва инклюзив тикланишни молиялаштириш» мавзусида онлайн семинар-тренинг ўз ишини бошлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Унда молия ёки бюджетлаштириш масалалари бўйича фаолият юритадиган парламент аъзолари, Ҳисоб палатаси, илмий доиралар ва минтақадаги бошқа манфаатдор томонлар вакиллари, шу жумладан БМТ ходимлари иштирок этди.
БМТТД ва бошқа халқаро ташкилотлар томонидан ташкил этилган семинарнинг асосий мақсади тажриба ва билим алмашиш ҳамда Осиё-Тинч океани мамлакатлари вакилларини ўқитиш учун майдон яратиш, шунингдек, БРМ билан бюджетларни келишишга тўғри ёндашувни танлашга доир қадамлар билан танишишдир.
Хусусан, иштирокчилар мамлакатларнинг комплекс молиявий стратегияларини, шу жумладан, мисоллари ва амалий тажрибаларини ўргандилар.
Уч кун давом этадиган онлайн-семинарда БРМ доирасида миллий даражада белгиланган устувор йўналишлар билан бюджетни тузиш жараёни, энг долзарб минтақавий ва мамлакат муаммоларини ҳал қилиш бўйича инновациялар ва мисоллар ва бошқа масалалар кўриб чиқилади.
«Дунё» АА