Бекободда Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлари ўртасида бизнес- форуми бўлиб ўтди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Бугун Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлари ўртасида бизнес-форум ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Савдо-саноат палатаси маълумотига кўра, Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида жойлашган «Ўзметкомбинат» АЖга қарашли маданият саройида ташкил этилган бизнес-форум «Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш - энг муҳим вазифамиздир» шиори остида ўтказилди.
Бизнес-форумда Тожикистоннинг Сўғд вилояти Спитамен ва Жаббор Расулов туманлари, Тошкент вилоятининг Пскент, Юқоричирчиқ, Чиноз, Бўка туманлари, Ангрен шаҳри, Бекобод шаҳри ва туманида фаолият юритувчи тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
Бизнес форум доирасида маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг маҳсулотлари кўргазмаси ва маданий тадбирлар ташкил этилди.
Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон-Тожикистон муносабатлари барча йўналишларда изчиллик билан ривожланиб бормоқда. Хусусан, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни яхшилаш, ҳар томонлама манфаатли бизнес муҳитини шакллантириш мақсадида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида қатор бизнес-форумлар ва «B2B» шаклидаги учрашувлар ўтказиш яхши анъанага айланган.
«Дунё» АА