Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Бельгияда бўлиб ўтган давра суҳбати Ўзбекистон Президенти сайлови мавзусига бағишланди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Бельгияда бўлиб ўтган давра суҳбати Ўзбекистон Президенти сайлови мавзусига бағишланди

Мамлакатимизнинг Брюсселдаги элчихонаси томонидан Бельгияда вақтинча ва доимий истиқомат қилаётган ватандошлар иштирокида Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик жараёнининг бориши мавзусига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Брюссель ва унга қўшни шаҳарлардан келган, турли халқаро ва хусусий ташкилотларда меҳнат қилаётган мамлакатимиз фуқаролари ҳамда ушбу мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар қатнашди.

Давра суҳбати аввалида Ўзбекистон дипломатия ваколатхонаси раҳбари тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан қизғин табриклар экан, юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, мамлакатимиз ички ва ташқи ижтимоий-сиёсий ҳаётида юз бераётган асосий янгиликларга алоҳида тўхталди.

Бунда асосий эътибор жорий йил 24 октябрь куни мамлакатимизда ўтказиладиган Ўзбекистон Президенти сайловига элчихона томонидан кўрилаётган тайёргарлик ишларига, консуллик округидаги Ўзбекистон фуқароларининг сайловда фаол иштироки билан боғлиқ масалаларга қаратилди.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Президенти сайлови кампаниясининг бориши, давлат раҳбарлигига номзодлар ва уларнинг сайловолди дастурлари, миллий сайлов қонунчилигига киритилган сўнгги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида атрофлича фикр юритилди. Элчихона ҳузурида ташкил этилган сайлов участкаси, унда овоз бериш тартиби ҳамда консуллик округида бўлиб турган мамлакатимиз фуқароларининг сайловчилар рўйхатига киритилиши масалалари юзасидан изоҳ берилди.

Шу билан бирга, ваколатхона ҳузурида 9-сайлов участкаси ташкил этилгани ва унда сайловчиларни қабул қилиш учун барча шароитлар яратилгани, 14-20 октябрь кунлари элчихонада, 17 октябрь куни Нидерландиянинг Утрехт шаҳрида муддатидан олдин овоз бериш ташкил этилиши тадбир қатнашчиларининг эътиборига ҳавола қилинди. Шу ўринда элчихона веб-сайти ва унинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ҳамда Марказий сайлов комиссияси веб-сайтида сайлов жараёни ҳақидаги батафсил маълумотларни олиш имконияти мавжуд эканлиги ҳам билдирилди.

Учрашув давомида унинг иштирокчилари Ўзбекистон Президентлигига бешта сиёсий партиядан кўрсатилган номзодларнинг сайловолди дастурлари, улар томонидан илгари сурилаётган ташаббус ва ғоялар билан ҳам яқиндан танишди. Айни вақтда мамлакатдаги карантин чоралари тўлиқ тугатилмаганлигини инобатга олиб, ваколатхона сайлов участкасида ватандошларимиз ўзларининг сайлаш ҳуқуқини адо этиши учун барча хавфсизлик ва карантин чоралари кўрилганлиги ҳам қайд этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимиздан узоқда бўлишига қарамасдан, ватандошлар ва Ўзбекистон ўртасида доимий алоқа ўрнатилганини қайд этишгани баробарида мамлакатимизнинг хориждаги фуқароларига қаратилаётган юксак эътибор учун чуқур миннатдорлик билдирди. Улар сайлов куни ўзлари муносиб топган номзодни ёқлаб овоз беришини маълум қилди.

/«Дунё» АА/..