Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Бельгияда Ўзбекистоннинг Афғонистон можаросини ҳал этиш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасидаги ташаббуслари тақдим этилди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari - 2021 Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Бельгияда Ўзбекистоннинг Афғонистон можаросини ҳал этиш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасидаги ташаббуслари тақдим этилди

Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчиси Дилёр Ҳакимов кеча Бельгиянинг «Европа сиёсати маркази» таҳлилий маркази томонидан ташкил этилган Афғонистон инқирозининг минтақавий ва глобал оқибатлари мавзусига бағишланган вебинарида иштирок этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбирда, шунингдек, Фридрих Эберт жамғармасининг Афғонистон бўйича эксперти Магдалена Кирчер, Европа парламенти аъзоси Петрас Аустревиcиус ва Вудро Вилсон таҳлилий марказининг Жанубий Осиё бўйича катта илмий ходими Майкл Кулегман қатнашди.

Ўзбекистон дипломатия миссияси раҳбари мамлакатимизнинг Афғонистон можаросини ҳал этиш ва бу мамлакатда тинчлик ўрнатиш борасидаги ташаббусларининг мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди. Хусусан, Афғонистон жамиятининг барча табақалари вакилларини давлат бошқарувидаги иштирокини таъминлаш ва экстремизмнинг ўсишига йўл қўймаслик муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон афғон халқига ҳар доим барча зарур ёрдамни кўрсатиб келмоқда, - деди ўзбек дипломати. Яқинда Ўзбекистон-Афғонистон чегараси очилди, ушбу мамлакатга озиқ-овқат, нефть маҳсулотлари ва электр энергияси етказиб бериш қайта тикланди.

Ўзбекистон ҳукумати Афғонистонга 1 минг 300 тонна инсонпарварлик ёрдами, жумладан, ун, сариёғ, гўшт, гуруч ва бошқа муҳим маҳсулотларни етказиб бергани маълум қилинди.

Вебинарда хорижий экспертлар ҳам Афғонистондаги вазиятнинг бугунги ҳолати ва ривожланиши ҳақидаги баҳолари ва қарашларини билдирди.

«Дунё» АА