Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Беларусдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси давлат ҳокимиятининг халқ билан очиқ ва амалий мулоқот юритаётганини намойиш этмоқда

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Беларусдан муносабат: Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси давлат ҳокимиятининг халқ билан очиқ ва амалий мулоқот юритаётганини намойиш этмоқда

Беларусь давлат университети халқаро алоқалар факультети профессори Виктор Шадурский «Дунё» АА мухбири билан суҳбатда Ўзбекистон Президентининг мамлакат парламентига Мурожаатномаси ва республиканинг замонавий тараққиёти тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Изчил ривожланаётган Ўзбекистон, унинг етакчиси Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзланган баёнотлари ва амалий ҳаракатлари узоқ ва яқин мамлакатлар сиёсатчилари ва экспертларининг диққат-эътиборини жалб қилмоқда», деб таъкидлади у.

— Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида умумий баҳолар келтирилиши ва вазифалар қўйилиши билан бир қаторда аниқ ҳаракатлар режаси таклиф қилинди, — деди эксперт. — Ҳужжатда кўплаб рақамлар ва фактлар таҳлил қилинган, долзарб ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш учун йўналтириладиган молиявий маблағлар миқдори белгиланган. Умумий баҳолаш ва алоҳида қарорларни бирлаштирган ёндашув эса ҳокимият органлари нафақат мамлакатдаги умумий вазиятни яхши билишини, балки шаҳарлар, қишлоқлар ва ҳатто маълум бир маҳалла даражасида қилиниши лозим бўлган ишларнинг ҳажмини яхши тушунишини англатади.

Давлат ҳокимиятининг барча даражаларида қарорлар қабул қилиш жараёнининг шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлаш, турли ҳужжат лойиҳаларини жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш бўйича талаб Мурожаатноманинг асосий тамойилларидан бири экани яққол кўзга ташланди. Жамоатчилик тингловлари тизими, жамоатчилик назорати, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларининг ижобий ролини эътироф этиш каби механизмлардан кенг фойдаланишга эътибор қаратилди. Мамлакат аҳолисининг ҳукумат қарорлари ва бошқарув чора-тадбирларини баҳолашда амалий иштироки жиддий хатоларга йўл қўймаслик, назария ва амалиётга ўз вақтида керакли тузатишларни киритиш имконини бериши аллақачон исботланган. Айнан шундай сиёсат ҳақиқий демократия учун шароит яратади, қонун устуворлигини таъминлайди. Президент Шавкат Мирзиёев ошкоралик ва сўз эркинлиги — давр талаби, Ўзбекистондаги ислоҳотлар талаби эканини алоҳида таъкидлади.

Мурожаатномада мамлакатдаги муаммолар ва қийинчиликлар очиқ тан олинган. Ишсизлик, юз минглаб ватандошлар даромадларининг камлиги (айниқса қишлоқ жойларда), коррупция, бошқарув кадрларининг билим даражаси ва бошқа салбий ҳодисалар шулар жумласидандир. Бу давлат ҳокимиятининг халқ билан очиқ ва амалий мулоқот юритаётганини намойиш этмоқда. Мамлакат раҳбарияти янги Ўзбекистон яратиш жараёнида ёшларга таянади. 2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» деб эълон қилиниши ушбу тамойил исботларидан биридир. Илгари сурилган ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ёшларнинг ўрта ва олий маълумот олиш имкониятларини кенгайтириш, кам таъминланган оилаларнинг истеъдодли ўғил-қизларини маънавий ва моддий қўллаб-қувватлашга қаратилган. Бизнинг фикримизча, мамлакатда табиий фанлар бўйича ихтисослаштирилган мактаблар ташкил қилиш ва янги йилда физика ва чет тилларини таълимнинг устувор йўналишлари сифатида белгилаш тўғрисидаги қарор эътиборга молик.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, Мурожаатномада ички янгиланиш жараёнларига таъсир қиладиган ташқи тўсиқлар йўқлигига ишора қилинган. Президент халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ, ЖССТ раҳбарлари, хорижий давлатлар етакчиларига пандемия пайтида кўрсатилган ёрдам учун миннатдорлик билдирган. Давлат раҳбари Европа Иттифоқи ва халқаро молия институтлари билан муносабатларда ижобий силжишларни қайд этган. Хулоса қилиш мумкинки, Ўзбекистон ташқи дунёда янги ва янги шериклар қидирмоқда!

Ўзбекистон Президентининг мамлакатни ривожлантириш бўйича 2021 йилга белгиланган вазифаларни бажариш осон бўлмайди, деган фиркларига қўшилмасликнинг иложи йўқ. Аммо биз дўст Ўзбекистон кутилган ютуқларга эришишини жуда хоҳлаймиз. Бунинг самарасида миллионлаб ўзбекистонликларнинг турмуш фаровонлиги ошади. Ўзбекистоннинг ижобий тажрибасидан, албатта, ўтиш босқичида «бир жойда тўхтаб қолган» бошқа мамлакатлар фойдаланади. Бу Ўзбекистондаги ислоҳотларнинг нафақат миллий даражадаги, балки уларнинг халқаро миқёсдаги аҳамиятини намойиш этмоқда.

/ «Дунё» АА/.