Бeлeн Санс Лукe: Парламентлар хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашда муҳим роль ўйнаши шарт
Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28
"БМТ-аёллар" тузилмасининг Европа ва Марказий Осиё мамлакатлари бўйича минтақавий директори Бeлeн Санс Лукe "Дунё" АА учун интервьюсида 13 май куни Самарқанд шаҳрида бошланган Осиё хотин-қизлари форуми ҳақидаги фикрларини билдирди:
Форумдаги қатор юқори даражали спикерларнинг нутқлари мени жуда илҳомлантирди. Жумладан, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳамда "БМТ-аёллар" тузилмаси ижрочи директори Сима Сами Бахуснинг маърузаларида қайд этилган қатъиятли даъватлар барчамизга турли даражада масъулият юклайди. Парламентлар хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлашда ва уларни барча соҳаларда ўз ўринларини топишида муҳим роль ўйнаши шарт.
Биз хотин-қизларга, уларнинг ташаббусларига сармоя киритишимиз керак. Шунингдек, барча даражадаги хотин-қизлар етакчилигини ва фуқаролик жамияти институтлари бу жараённинг муҳим қисми бўлишини таъминлашимиз керак. Келгусида ҳам бу борадаги тажрибаларни интиқлик билан кутиб қоламиз. Самарқанд форуми эса бу борада бизга муҳим вазифаларни юклайди.