Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Берлин кинофестивалида халқаро Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Берлин кинофестивалида халқаро Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди

Агентлик делегацияси фестиваль доирасида кино оламининг етакчи намояндалари билан учрашувлар ўтказди. Унда халқаро Тошкент кинофестивалини қайта тиклаш масаласи муҳокама қилинди.

“Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кинематография соҳасидаги алоқаларни кенгайтириш Ўзбекистон кино саноатининг муҳим ва долзарб вазифаларидан. Берлиндаги кинофестивалда Президентимиз ташаббуси асосида афсонавий халқаро Тошкент кинофестивали ўтказиш анъанасини тиклаш масаласи муҳокама қилинди. Бу муҳим вазифани хорижлик ҳамкорлар иштирокисиз амалга оширишнинг имкони йўқ. Бу ерда гап Тошкент кинофестивалини шунчаки ўтказиш эмас, балки уни дунё миқёсидаги энг нуфузли кинофестивалга айлантириш ҳақида кетмоқда”, – дея таъкидлади "Ўзбеккино" Миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

Берлинале расмий вакили Барбара Вурм, “МКФ GoEast” директори Хелеен Герритсен, Марказий Осиё ва Шарқий Европа кинематографиячилари департаменти (UNIFRANCE) раҳбари, кинотанқидчи Жоэль Шапрон, киношунос, Германиядаги Чингиз Айтматов жамғармаси филиали асосчиси Светлана Слапке каби кино соҳаси экспертлари ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлади.

“Дунё аҳли учун севимли бўлган Тошкент халқаро кинофестивалини орадан шунча йиллар ўтганига қарамай, қайта тиклаш ҳақидаги ташаббусни ҳақиқий жасорат деса бўлади. Бу бир пайтлар бузиб ташланган, халқлар ўртасидаги дўстлик кўпригини қайта тиклаш, деганидир. Мазкур кўприк вақт занжирини ва авлодларни бирлаштиради, жипслаштиради. Бундай эзгу мақсадни амалга оширишда қўлимдан келган ёрдамни аямайман”, – деди FIAPF директори Беноит Гинисту.

Тошкент кинофестивали 1968 йилдан бошлаб ўтказиб келинган. У Осиё, Африка ва Лотин Америкаси мамлакатлари кинематографиясининг дунёга машҳур, энг катта анжумани бўлган. Ушбу кинофестиваль катта мавқега эга бўлиб, кино саноатини ривожлантириш масалалари муҳокамаси учун қулай майдон ҳисобланган. Ёш истеъдод эгалари учун эса тажриба алмашиш имконини берган.

UzA