Берлинда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигини янада чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинди
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Ғайрат Фозилов Берлинда Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги давлат котиби Йохен Фласбарт билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Музокараларда икки томонлама молиявий-техник ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Германия ҳукумати томонидан Ўзбекистонни ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда турли лойиҳаларни амалга ошириш орқали ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Германия иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлигининг 2030 йилги янги стратегиясига мувофиқ, Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги ягона ҳамкор давлат сифатида белгиланди.
Германия томони республикада, хусусан, касб-ҳунар таълими, кичик ва ўрта бизнесни молиялаштириш, янги иш ўринлари яратиш, энергия самарадорлигини ошириш, соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш ва бошқа соҳаларда ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини билдирди. Экология соҳасидаги ҳамкорлик, жумладан, Оролбўйи минтақасидаги вазиятни яхшилашга кўмаклашиш масаласига устувор эътибор қаратиш режалаштирилган.
Учрашув якунлари бўйича 2022 йилда доимий равишда молиявий-техник ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро маслаҳатлашув ва музокаралар ўтказишга келишиб олинди. Унда Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича янги дастур ва лойиҳаларни муҳокама қилиш назарда тутилмоқда.
/«Дунё» АА/.