Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Berliner Telegraph»: Ўзбекистон Президенти - қатъий ислоҳотчи

2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили 2020 - Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Parlament saylovlari 2019 yil Parlament saylovlari 2019 yil O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Berliner Telegraph»: Ўзбекистон Президенти - қатъий ислоҳотчи

Германияда чоп этиладиган оммабоп «Berliner Telegraph» журналининг декабрь ойидаги сонида Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётига бағишланган таҳлилий мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Муаллиф, таниқли немис сиёсатшуноси Маттиас Дорнфельд «Ўзбекистоннинг янги имижи: очиқлик ва ҳамкорликка тайёрлик» сарлавҳали материалда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ўзгаришлар, республика раҳбариятининг ташқи ва минтақавий сиёсати ҳақида батафсил сўз юритган.

Мақолада Ўзбекистон Евроосиёнинг маркази ва Марказий Осиёдаги энг кўп аҳоли яшайдиган давлат сифатида минтақавий ҳамкорликда етакчи мавқега эга экани таъкидланган.

«Марказий Осиёдаги энг кўп аҳоли истиқомат қиладиган давлат раҳбарияти минтақавий ҳамкорликда етакчи ролни ўз зиммасига олиш кераклигини англади. Қўшни Қирғизистон ва Тожикистон билан минтақавий дарёларнинг қуйи қисмида жойлашган мамлакатлар, жумладан Ўзбекистонга сув етказиб бериш масаласидаги зиддиятлар ҳал қилинди. Икки томонлама чегарадан ўтиш пунктлари очилиб, қуруқлик ва ҳаво орқали транспорт алоқалари тикланди. Ўзбекистон минтақада умумий иқтисодий ривожланиш, хавфсизлик ва барқарорликка интилмоқда», - дея таъкидлайди сиёсатшунос.

Муаллиф, шунингдек, Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, қўшни мамлакатни иқтисодий қайта тиклаш борасидаги саъй-ҳаракатларига алоҳида эътибор қаратган.

«2016 йилги Президент сайловидан сўнг Ўзбекистоннинг Афғонистонга нисбатан сиёсати янги туртки олди. У яхлит ёндашувга асослангани билан аҳамиятли. Президент Шавкат Мирзиёев Афғонистон хавфсизлиги унинг давлати хавфсизлик масаласи ҳамдир ва Афғонистондаги тинчлик жараёни минтақавий ва глобал кун тартибида янада муҳим аҳамият касб этиши керак, деб ҳисоблайди», - дея қайд этган немис сиёсатшуноси.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Афғонистонга иқтисодий кўмак кўрсатаётгани маълум қилинади. Жумладан, мамлакат қўшни давлатни электр энергияси билан таъминламоқда, Термиз ва Афғонистон шимолидаги Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл алоқасини кенгайтиришда иштирок этмоқда, янги темир йўл тармоқлари қурилишини тўла қўллаб-қувватламоқда.

Нашр Ўзбекистон раҳбарининг кўплаб ташаббуслари Германиянинг Европа Иттифоқи Кенгашига раислиги даврида қабул қилинган ЕИ Марказий Осиё стратегиясининг мақсад ва вазифаларига мос келишини қайд этган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ислоҳотлари бошлангандан буён Европа Иттифоқига аъзо давлатлар, шу жумладан Германия Ўзбекистоннинг муҳим шериклари экани таъкидланган. Шу нуқтаи назардан, 2019 йил январь ойида Ўзбекистон раҳбарининг ГФРга муваффақиятли ташрифи, шунингдек, Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг ўша йил май ойида Ўзбекистонга жавоб ташрифи самарали бўлгани эсланади.

«Президент ва унинг ҳукуматининг ўзбек жамияти манфаатлари йўлидаги истиқболли ислоҳотлари Германия тузилмалари томонидан қатъий қўллаб-қувватланмоқда», - дейилади материалда.

Мақолада Президент Шавкат Мирзиёев томонидан БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган янги халқаро ташаббусларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти очиб берилган. Шунингдек, республиканинг БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани алоҳида қайд этилган.

«Шавкат Мирзиёев тўрт йил аввал Президент этиб сайланганидан буён Ўзбекистоннинг ташқи ва минтақавий сиёсати сезиларли даражада ўзгарди. Муҳим ислоҳотлар бошланди, мамлакат очилди ва халқаро ташкилотлар доирасида мунтазам равишда муҳим ташаббуслар ва сиёсий таклифларни илгари сурмоқда», - деб хулоса қилади Маттиас Дорнфельд.

Муаллиф Ғарбда Президент Шавкат Мирзиёев МДҲ маконидаги қатъий ислоҳотчи сифатида қабул қилинади ва, айниқса, иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ҳақида гап кетганда, кутилган меҳмон сифатида эътироф этилади, деб таъкидлаган.

«Дунё» АА