Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми БАА матбуоти нигоҳида
















Konsullik va viza masalalari bo’yicha O’zbekiston Respublikasining Berlindagi Elchixonasiga murojaat qilishingizni so’raymiz:
Perleberger Str. 62, 10559 Berlin
Tel.: +49 30 394 098 30/80
Fax: +49 30 394 098 62
botschaft@uzbekistan.de
O’zbekiston TIV ishonch telefoni:
+998 71 233 28 28

БААнинг етакчи “Al Bayan” газетаси саҳифасида “Осиё юраги “яшил иқтисодиёт” ва рақамлаштиришга қучоқ очмоқда” сарлавҳали мақола босилиб чиқди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Журналист Зяд Фоуад қаламига мансуб ушбу мақола биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг тафсилотларига бағишланган.
“Осиё юраги бўлган Ўзбекистон сармоявий сиёсатни ўзгартириш, хорижий капитални жалб қилиш, маҳаллий, қитъа ва жаҳон брендлари даражасида янги ҳамкорликка интилиш бўйича улкан режани қабул қилиб, бутун дунё сармоядорлари учун ўз қучоғини очди. Биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумини ташкил этишдан кўзланган мақсад – Ўзбекистоннинг ўзаро ҳамкорлик учун дунёга очиқлигини яна бир намоён этиш, халқаро инвестиция алмашуви учун янги уфқларни яратишдан иборат”, деб ёзади муаллиф.
Мақолада газетхонлар эътибори Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент халқаро инвестиция форумининг очилиш маросимидаги нутқига қаратилар экан, давлатимиз раҳбари форумда иштирок этаётган бутун дунё ишбилармонлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларини самимий қутлаб, ўз мамлакати минтақа ва дунёга иқтисодий жиҳатдан очилишга интилаётгани, янги стратегия ва ёндошувларни амалга ошираётгани, Ўзбекистон Осиёнинг юраги ўлароқ, турли соҳаларда кўплаб сармоявий имкониятларга эга эканлигини алоҳида таъкидлагани маълум қилинган.
Шу ўринда Ўзбекистон “Дубай Экспо - 2020” Бутунжаҳон кўргазмасида илк бор иштирок этиб, хорижий давлатлар билан ҳамкорлик учун кенг ва хилма-хил инвестиция имкониятларини таклиф этгани ҳам ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилинган.
Мақолада, шунингдек, сўнгги беш йилда Ўзбекистонда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг натижаларига алоҳида ўрин берилар экан, мамлакатга жалб қилинган хорижий инвестицияларга доир янги статистика рақамлари ҳам қаламга олинган.
“Дунё” АА