Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Бишкек шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми якунлари бўйича умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан зиёд миқдорда келишувлар имзоланди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Бишкек шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон-Қирғизистон бизнес-форуми якунлари бўйича умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан зиёд миқдорда келишувлар имзоланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи арафасида Бишкек шаҳрида «Қирғизистон – Ўзбекистон» бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги (ИССВ) маълумотига кўра, унда икки мамлакат ҳукуматлари аъзолари, тегишли вазирлик, идоралар, тармоқ бирлашмалари, ҳудудий маъмуриятлар раҳбарлари, ишбилармон доираларининг 350 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Спикерлар томонидан Форумнинг очилиш маросимидаги нутқларда сўнгги беш йил ичида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Жумладан, икки давлат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ушбу даврда 7 баробарга ошиб, 2022 йилда 1,2 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, маълум қилинганидек, Ўзбекистон ва Қирғизистон иқтисодиётлари яқин келажакда 2 миллиард долларлик маррадан ошиш учун етарли салоҳиятга эга. Бунга, бошқа чоралар билан бир қаторда, цемент, кўмир, рангли металллар, қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари, кимёвий ўғитлар, маиший ва савдо ускуналари, фармацевтика маҳсулотлари ўзаро етказиб беришни кўпайтириш эвазига эришиш мумкинлиги қайд этилди.

Саноат кооперациясини ривожлантириш масалалари икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналиши сифатида белгилаб берилди. 2016 йилга нисбатан қўшма корхоналар сони 8 баробарга ошиб, 320 тага етди. Автомобил ва тижорат техника воситаларини ишлаб чиқариш, қўшма тўқимачилик корхоналарини ишга тушириш, кимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш, шунингдек, электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини жорий этиш бўйича янги лойиҳаларни амалга оширишга келишилди. Икки мамлакат иқтисодиётлари бир-бирини тўлдириши тамойили асосида темир, каолин, травертин, базалт конларини ўзлаштириш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган йирик лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам ҳар икки иқтисодиётнинг рақобатдош устунликларидан фойдаланиш кўзда тутилган. Бунда интенсив боғлар ва замонавий иссиқхоналарни ривожлантириш, биргаликда картошка, маккажўхори ва гўшт етиштириш, қўшма чорвачилик комплексларини яратиш назарда тутилмоқда.

Форум давомида ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга алоҳида эътибор берилди. Ўзбекистоннинг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон ҳукуматининг чегараолди вилоятлардаги ваколатли вакиллари Кенгашининг ташкил этилиши, шунингдек, Андижон ва Ўш, Наманган ва Жалолобод, Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасида қардошлик муносабатлари ўрнатилгани туфайли кейинги 3 йил ичида бу ҳудудлар ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ошди. Ўзаро ишбилармонлик миссиялари, кўргазма ва форумлар ўтказиш, икки мамлакат ҳудудларининг туризм салоҳиятини рўёбга чиқариш бўйича ишлар давом эттирилади.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича тарихий уч томонлама битим имзолангани таъкидланди. Мазкур стратегик лойиҳанинг рўёбга чиқарилишини фаоллаштириш транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналиши сифатида тилга олинди. Бу лойиҳа Марказий Осиё минтақасида анъанавий транзит йўналишларини диверсификация қилиш ва юк ташиш ҳажмларини ошириш имконини беради.

Тизимли ишларни йўлга қўйиш, икки давлат тадбиркорларининг доимий ҳамкорлиги учун шарт-шароит яратиш мақсадида махсус онлайн платформа ишлаб чиқилади. Унинг ёрдамида ишбилармон доиралар вакиллари савдо шартномаларини тузишлари, тайёр саноат кооперацияси лойиҳалари ва бизнес ҳамкорлар танлашлари мумкин бўлади.

Бизнес-форум дастури доирасида панел муҳокамалари ва давра суҳбати ҳам ўтказилди. Унда иштирокчилар иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари, кооперация ва ҳудудий интеграция масалаларини атрофлича муҳокама қилдилар. Ундан кейин бўлиб ўтган «B2B» музокаралари тадбиркорлар ва инвесторларнинг эътиборини янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларига қаратди ва келишувларга эришиш учун ўзаро ҳамкорлик форматлари ва интенсивлигини аниқлаш имконини берди.

Форум якунлари бўйича кимё, электротехника, автомобилсозлик, тўқимачилик саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материаллари, чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва бошқа соҳаларда умумий қиймати 1,6 миллиард доллардан ортиқ бўлган муҳим келишувлар имзоланди.
«Дунё» АА