Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

Бишкекда Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида гапирилди

SHAVKAT MIRZIYOYEV Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O’zbekistonning Investitsion Salohiyat Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
Бишкекда Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари ҳақида гапирилди

Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонасида оммавий ахборот воситалари ва Қирғизистон Республикаси эксперт ва сиёсий жамоатчилик вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон парламентига Мурожаатномасининг асосий йўналишлари, мамлакатимиз раҳбарияти томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш доирасида ҳаётга тадбиқ этаётган кенг кўламли ислоҳотлар, шунингдек, минтақа мамлакатлари билан дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни тобора мутаҳкамлашга қаратилган сайъ-ҳаракатлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Қирғизистон эксперт жамоатчилиги вакиллари ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, Қирғизистон-Россия славян университети сиёсатшунослик кафедраси доценти Наргиза Мураталиева Шавкат Мирзиёевнинг Мурожатномасини юқори баҳолаб, Ўзбекистон раҳбарининг ушбу мурожаати нафақат ҳокимиятнинг барча бўғинлари ўртасидаги, балки жамият ва ҳокимият ўртасидаги ўзаро алоқаларни ҳам кучайтиришини қайд этди.

“Фақат аниқ мақсад ва вазифаларни стратегик кўра олиш қобилиятига эга бўлган мамлакатларгина изчил ва барқарор тараққиётга даъвогарлик қила олади”, - деб таъкидлади эксперт.

Қирғизистон халқаро муносабатлар ва хавфсизлик кенгаши ижрочи директори Алмаз Тажибайнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда хавфсизликни таъминловчи асосий давлатдир. Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси ва донолиги туфайли бугунги кунда Тошкент кўп векторли ташқи сиёсатни самарали амалга ошириб, ўз суверенитетини сақлаган ҳолда дунёнинг йирик марказлари билан мувозанатлашган мулоқот олиб бормоқда.

Экспертнинг фикрига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёда интеграция жараёнларини илгари суришда локомотив вазифасини бажармоқда ва минтақадаги етакчи давлат сифатида ташқи кучларнинг аралашувисиз барча қўшни давлатларни бирлаштиришга қодир.

Матбуот анжумани давомида Илхом Неъматов Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари истиқболлари ва Ўзбекистоннинг бугунги ташқи сиёсати бўйича журналистлар ва мутахассисларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Шунингдек, йирик ишбилармонлар ва Қирғизистондаги ўзбеклар диаспораси раҳбарлари билан амалий учрашув ўтказилди.

Суҳбатдошларнинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев ўз сиёсий йўналишини белгилашда аниқ тамойилга қатъий амал қилади. Унинг ташаббуси билан ўтказилаётган кенг кўламли ислоҳотлар кўлами ва жадаллиги нуқтаи назаридан катта қизиқиш уйғотмоқда. Ўзбекистон минтақада замонавий кун тартибини шакллантирган ҳолда Марказий Осиёда ўзини етакчи давлат сифатида намоён қилмоқда.

Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Амангелди Муралиев Ўзбекистон раҳбарияти, авваламбор, қўшниларга, шу жумладан, Қирғизистонга нисбатан очиқ ташқи сиёсат юритаётганини қайд этди. Икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар юқори поғонага кўтарилди. Чегаралар бўйича ҳамкорлик кенгайиб, икки томонлама савдо фаоллашмоқда. Натижада, ўзаро савдо ҳажми кун сайин ўсиб, фуқароларнинг ўзаро борди-келдилари, сайёҳлар оқими ва делегациялар алмашинуви сезиларли даражада ошди.

Қирғизистондаги Ўзбек миллий-маданий маркази (ЎМММ) президенти Бахтиёр Қодиров ЎМММ фаолияти, шунингдек, Қирғизистонда ўзбек диаспораси вакиллари учун яратилган шароитлар ҳақида гапирди.

Шу ўринда Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ва маданий муассасаларининг амалий кўмаги ва қўллаб-қувватлаши қўшни давлатда ўзбек тили ва маданиятини янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидланди.

ЎМММ раҳбарияти Ўзбекистон санъат усталарини мазкур маданий марказ ва Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчихонаси томонидан мунтазам равишда ташкил этиладиган “Наврўз” байрами, Мустақиллик куни ва бошқа тадбирларда фаол иштирок этишга чақирди.

БИШКЕК, 18 февраль. /«Дунё» АА/