Birinchi slide После первого Ikkinchi slide Uchinchi slide To'rtinchi slide Beshinchi slide Oltinchi slide Ettinchi slide Sakkizinchi slide
Bosh sahifa Doimiy vakolatxona Xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlik Yangiliklar/tadbirlar O’zbekiston haqida Galereya

БМТ қўмитасининг сессиясида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши юзасидан Ўзбекистоннинг Бешинчи даврий ҳисоботи кўриб чиқилади

Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili Inson qadrini ulug‘lash va faol mahalla yili O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining qarori O'zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari O’zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovlari Uchrashuvlar Uchrashuvlar XMT doirasidagi xamkorlik XMT doirasidagi xamkorlik BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari BMT Mingyillik rivojlanish maqsadlari Press-relizlar Press-relizlar Vakolatxona yangiliklari Vakolatxona yangiliklari Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi Rivojlantirish bo‘yicha harakatlar strategiyasi O'zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni O’zbekiston Respublikasi Mustaqillik kuni Inson huquqlari bo'yicha O'zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Inson huquqlari bo’yicha O’zbekistonning inson huquq kengashiga nomzod Sayyohlik Sayyohlik 8-Dekabr O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni 8-Dekabr O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi kuni O'zbekiston matbuoti daydjestlari O’zbekiston matbuoti daydjestlari 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА 2022 — 2026 ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ ТЎҒРИСИДА Конституциявий ислоҳотлар Конституциявий ислоҳотлар Boshqa yangiliklar va voqealar Boshqa yangiliklar va voqealar
hamma resurslarni ko'rsatish
БМТ қўмитасининг сессиясида Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши юзасидан Ўзбекистоннинг Бешинчи даврий ҳисоботи кўриб чиқилади

Кеча Тошкентда Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси 91-сессиясида иштирокига тайёргарлик кўрилиши юзасидан давра суҳбати бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ маълумотига кўра, жорий йининг 29 август – 23 сентябрь кунлари БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 91-сессияси бўлиб ўтади. Сессия доирасида, 31 август – 1 сентябрь кунлари Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши юзасидан Ўзбекистоннинг Бешинчи даврий ҳисоботи кўриб чиқилади.

Шу муносабат билан ўтказилган тайёргарлик тадбирида Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази директори Акмал Саидов, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Марказий Осиё минтақавий бўлинмаси раҳбари ўринбосари Фабио Пиана сўзга чиқдилар.

Ўқув-тренинг давомида халқаро инсон ҳуқуқлари тизими ва Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция ролининг тавсифи, БМТ Қўмитаси ва иштирокчи давлат ўртасидаги амалий мулоқотнинг мақсади, қоидалари ва тартиблари, Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитанинг якуний кузатишлари асосида Миллий ҳаракат режасини ишлаб чиқиш истиқболлари юзасидан делегация аъзолари ва ишчи гуруҳ вакиллари ўзаро фикр алмашдилар.

Ҳукумат делегациясига Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши юзасидан БМТ Қўмита аъзолари томонидан берилиши мумкин бўлган эҳтимолий саволлар ҳам муҳокама қилинди. Шу ўринда мамлакатимизда болаларни камситмаслик соҳасидаги давлат сиёсатининг амалга оширилиши, никоҳ ва оила, сиёсат ва жамият ҳаёти, таълим ва бандлик, меҳнат ва соғлиқни сақлаш, ижтимоий ва иқтисодий, ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик каби кўплаб соҳаларда амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинди.

Маълумот тариқасида қайд этиш жоизки, бугунги кунга қадар Ўзбекистон томонидан Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бажарилиши юзасидан БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасига 4 та даврий ҳисобот тақдим этилган.

БМТ Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг 91-сессиясида Ўзбекистон билан бирга Боливия, Вьетнам, Германия, Қувайт ва Шимолий Македония мамлакатларининг ҳисоботлари ҳам кўриб чиқилади.

БМТ қўмитасининг бўлажак сессиясидан кўзланган асосий мақсад Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидалари бажарилишини таъминлаш борасида эришилган натижаларни муҳокама қилишдан иборат. Сессия якунида БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси даврий ҳисоботнинг кўриб чиқилиши якунлари юзасидан ўз таклиф ва тавсияларини тақдим этади.

«Дунё» АА